- 2014-07-12
Ўзига тегишли махсус разведка хизматига эга бўлган аёл Рита Кац интервью берди. ИШИДнинг бундан аввалги ҳеч қайси жинойи гуруҳга ўхшамаган террористик ташкилот эканлигини айтган яҳудий аёл: “Ташкилотнинг қалби Бағдод ёки Кобул эмас, балки Лондон ва Берлиндир. Уларнинг тўхтатиш учун эски методлар ўтмайди”- деди.
ИШИДнинг қўлидаги ғарблик мухбирларнинг бошларини таналаридан жудо қилиш тасвирларини дунёга эълон қилган “SITE”номли шахсий разведка хизматининг хўжайини бўлган Рита Кац немис газетаси “Bild”га интервью берди. Кац ИШИДнинг социал тармоқ ва интернетдан фойдаланиб, авваллари фақат бир минтақада тарқаган ташкилотлардан фарқли равишда дунё миқёсида тарафдор тўплаганлигини билдирди. Кац ИШИДнинг маълум бўлмаган томонлари ҳақида қуйидагиларни гапирди: “ИШИДнинг социал медиада муваффақиятли эълон қилган видеолари натижасида Канадада яшайдиган ёш қизлар ёки Австралияда меҳнат қилаётган ўрта ёшли эркаклар ҳам уларнинг таъсирига тушмоқда. Бу инсонларнинг барчаси ўз яшаётган жойларини ташлаб, ИШИД ҳоким бўлган Сурия ва Ироққа кетаётгани йўқ. Яшаётган жойларида гуруҳлар тузиб, сиёсий ташвиқот ва лозим бўлса Канадада бўлганидек қуролли намойишлар ўтказишмоқда. Табиийки ИШИДга шахсан келиб қўшилганлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги Германия ва Англиядан келмоқда. ИШИД асосан ғарб давлатларидаги ёшларни ўз таъсири остига олиш учун Германия ва Англияда машҳур бўлган рэп юлдузи, футболчилардан фойдаланмоқда. Бу ташкилотнинг қалби кўпчилик ўйлагандек Бағдод ёки Кобул эмас, балки Берлин, Лондон! Бу ҳолат аввал ҳеч учрамаган бир ҳолат. Ҳатто Ал-Қоиданинг ҳам алоқалари ва социал тармоғи бунчалик кенг эмас эди. Мендан “МРБ (CIA) интернетни назорат қила олади. Нима учун ИШИДни ташвиқот қиладиган сайтлар бекитилмаяпти?” деб сўрашади. Буни амалга ошириш учун Twitter, İnstagram, Facebok, Youtube каби анча машҳур социал тармоқларни бекитишимиз керак. Ҳолбуки уларнинг интернетдаги эфирини тўхтатишимиз имконсиз. Мана шунинг учун маълум давлатлар учувчисиз самолётлар орқали террорчиларни бомбардимон қилишни бошлашди. Лекин бу ҳам фойдасиз. Чунки дунёнинг тўрт тарафида ким эканлиги номаълум бўлган кўнгилли равишда қўшилганлар сабабли террор ташкилоти кенгайиб бормоқда. ИШИДга қўшилаётганларнинг жами сонини ҳатто ташкилотнинг бошқарувчилари ҳам билишмайди. Уларни тўхтатиш учун ҳаводан бомбардимон ёки қуруқликдан ҳужум қилиш каби усуллар ярамайди. Бунинг учун бутун дунё ўлкалари биргаликда ҳаракат қилиб, янги ечим топиш керак."
Инглиз журналисти Жоннинг бошни танасидан жудо қилиш тасвирларини илк бор Рита Кацга тегишли шахсий разведка хизмати “SITE” эълон қилганди. Ширкатнинг асосчиси араб яҳудийси бўлган Рита Кац 1963 йили Ироқнинг Басра шаҳрида яҳудий оиласида туғилган. Улар беш фарзанд эдилар. Отаси 1968 йили Исроил жосуси деб айбланиб, осиб ўлдирилди. Бу воқеадан кейин Рита ва оиласи аввал Эронга, у ердан эса Исроилга қочди. Рита Тель-Авив университетида сиёсатни ўрганди. 1997 йили турмушга чиқиб, АҚШга кўчиб келди. Бир қидирув ширкатига таржимон бўлиб ишга кирди. Кейинчалик ишларни кенгайтириб, ўзининг шахсий ширкатини қурди. Ританинг шахсий разведка ширкати бўлган “SITЕ” разведка хизматлари учун маълумот тўплаш билан шуғулланади. Рита асосан Ал-Қоида, Толибон каби террористик ташкилотлар ичида манбаси бўлган минглаган мухбирлар ёрдамида дунё миқёсидаги махфий хизматларга маълумот тўплайди.