Зеленский муҳим қарорни имзолади


  • 10 Март, 2022
  • 237

Россиянинг Украинага қарши бошлаган ишғолининг 15-куни давом этмоқда. Украина президенти Зеленский ўлкасида тинч аҳолининг ҳам қуролдан фойдаланишига рухсат берувчи фармонни имзолади.

Украина парламентининг веб саҳифасида ўрин олган маълумотга кўра, “Украина мудофаасида тинч аҳолининг ўрин олиши” ҳақидаги қонун Зеленский томонидан имзоланди.

Ушбу қонун Украинада уруш вақтида тинч аҳолига қурол ва ўқ-дорилар тарқатилиши ва қайтариб олинишини тартибга солади.

Хорижий паспортли ватандошлар билан вқатандошлиги бўлмаган шахсларни ҳам ўз ичига олган қонунга кўра тинч аҳоли Украинага қарши ҳужумларда иштирок этаётганларга нисбатан қурол фойдалангани учун жавобгарликка тортилмайди.


Бошқа мақолалар