Венесуэла Аргентина президентини қамоққа олмоқчи


  • 20 Сентябрь, 2024
  • 30

Венесуэла прокуратураси Аргентина президенти Хавьер Милейни қамоққа олиш учун ордер берди.

Венесуэла бош прокурори Тарек Уильям Сааб айтишича, Аргентина президентидан ташқари унинг синглиси президент администрацияси бош котиби Карина Милей ва хавфсизлик вазири Патрисия Бульчирга ҳам қамоққа олишга ордер берилган. Прокурорнинг сўзларига кўра, Милей, унинг синглиси ва Бульчир ўта оғир ҳолатдаги ўғриликда, пулларни “ювиш”, самолётни носоз ҳолга келтириш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш ва ноқонуний мусодара жиноятларида айбланмоқда.

Венесуэла тегишли компаниянинг “Boeing 747” юк самолёти 2022 йили Аргентина аэропортида олиб қўйилганди. 2024 йилнинг бошида суд самолётни АҚШга беришга қарор чиқарди. Оқибатда мусодара қилинган самолёт йўқ қилинди.


Бошқа мақолалар