Ким Ё Чен Жанубий Кореяни огоҳлантирди


  • 14 Октябрь, 2024
  • 25

Шимолий Корея бошчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чен Жанубий Корея яна бир бор Шимолий Корея ҳаво кенгликларига дрон юборган вазиятда бунинг “қўрқинчли фалокатга йўл очишини” таъкидлаб, огоҳлантирди.

Ким Чен Иннинг синглиси ва Корея ишчилар партияси марказий қўмита раиси ўринбосари Ким Ё Чен Жанубий Кореянинг Пхеньян самоларига дрон учириши борасида баёнот берди.

Жанубий Кореянинг дронлар ёрдамида Шимолий Кореянинг осмонларидан ташвиқот варақалари ташлаётганини иддао этган Ким “Душман ўлканинг пойтахтига варақа тарқатилиши сиёсий мақсадни кўзлаган иғво ва дахлсизликни бузиш деб қабул қилинади. Лекин сўнгги воқеада асл таҳлика бу варақаларнинг дронлар ёрдамида тарқатилишидир” деди.

Ҳодисани “қасддан иғво уюштириш” деб баҳолаган ва Шимолий Корея ҳаво кенгликларининг бузилганлигини таъкидлаган Ким Сеул ҳокимияти буни тан олмаётганлигини билдирди.

Жанубий Кореянинг тинмай Шимолий Корея тарафидан ахлат юкланган ҳаво шарларидан шикоят қилаётганлигини айтган Ким “Аввало Шимолий Кореядан қочганлар тарафидан тузилган Жанубий Кореялик ташкилотларнинг бу каби намойишлари неча марта бўлганлигини жамоатчиликка очиқча маълум қилишини тавсия этаман” деди.

Ташвиқот варақаларини тарқатаётган дронлар яна бир Шимолий Корея ҳудудига кирган тақдирда оқибатини жуда таҳликали бўлиши борасида огоҳлантирди.


Бошқа мақолалар