Йўқолган самолёт ҳақида 10 та тахмин


  • 20 Март, 2014
  • 1337

Йўқолган Малайзия самолётининг янги бир террористик ҳужумда фойдаланиш эҳтимоли борган сари кучаймоқда.

239 нафар йўловчи ва экипажи билан бирга 11 кун аввал йўқолган Малайзия ҳаво йўлларининг Boeing 777 самолётини қидирув ишлари давом этаётган бир вақтда унинг йўқолиши ҳақида турли теория ва тахминлар ижтимоий тармоқ ва форумларда тортишилмоқда.

1. Самолёт Андаман оролларига қўнган.

Самолётнинг Индонезия билан Тайланд ва Мьянма қирғоқлари орасида Ҳиндистонга қарашли Андаман ва Никобар оролларига қўнган бўлиши, бу минтақадаги ҳарбий радарнинг ишламаслик эҳтимоли сабабли бу самолёт қайд қилинмаганлиги тахмин қилинмоқда.

Лекин оролда чоп этиладиган “Andaman Chronicle” газетасининг редактори оролда тўртта қўниш майдончаси борлиги ва қўнган самолётлар кўриш мумкинлигини айтиб бу теорияни рад қилмоқда. Лекин бу жойлар кимсасиз минтақа ҳисобланади. 570 та оролнинг фақат 36 тасида одамлар яшашади. Мутахассислар самолёт олиб қочилган тақдирда сақлаш мумкин бўлган энг яхши жой эканлигини, соҳилга қўнишнинг қийин, лекин мумкин эканлигини маълум қилишди. Лекин бу тарзда қўнганидан кейин самолётнинг қайта учиши мумкин эмаслигини билдиришди.

2. Самолёт Қозоғистонга учган.

Қозоғистон самолётни қидирув ишлари ўтказилган минтақанинг шимолида жойлашган. Баъзи мутахассислар самолётнинг чўлга қўнган бўлишини ва бунинг соҳилга қўнишда анча осон эканлигини маълум қилишди. Бугунга қадар самолёт йўловчилар рўйхати ва бортдаги юклар рўйхати маълум қилинмаслиги турли тахминларга сабаб бўлмоқда.

Лекин самолётнинг Қозоғистонга бориш учун Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон каби давлатларнинг ҳаво кенгликларидан ўтиши ва уларнинг радар тизими тарафидан аниқланган бўлиши керак эди. Лекин бу радар системаларининг эскиргани ва қушлар тўдаси ўтса ҳам сигнал беришини ҳисобга олиб, ҳар сигналга жиддий эътибор берилмаган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

3. Самолёт жанубга кетди.

Самолётга оид сўнггги спутник сигналлари Малайзия ҳаво кенгликларидан чиққач, 5-6 соат алоқада бўлган. Баъзи мутахассислар самолётнинг бугунгача радарга тушмаганлиги сабабли жанубий коридорга учган бўлишини айтишмоқда. Бу коридор Ҳинд океани кенгликларини ва Австралиянинг шимолий кесимларини қоплайди. Баъзилар самолёт ёқилғиси тугаб битгунича учганлигини ва кейин Австралиянинг шимолидаги денгизга қулаганлигини тахмин қилишмоқда.

4. Самолёт Хитойнинг Такла-макан чўлида

Форумларда самолётнинг Хитойдаги уйғур мусулмон сепаратистлари тарафидан олиб қочилгани ҳақида ҳам тахмин бор. Самолётдаги 239 йўловчининг 153 нафари Хитой ватандоши. Бу теорияга кўра, самолёт Хитойдаги Такла-макан чўлига қўнган бўлиши мумкин. Малайзияли мутахассислар ҳам самолётнинг топилиш эҳтимоли энг юқори бўлган минтақа Хитой-Қирғиз чегаралари эканлигини айтишган.

5. Самолёт экстрен ҳолат сабабли Лангкавига учган.

Баъзи мутахассислар самолётнинг алоқа тизимларининг ишдан чиқишини бортдаги ёнғинга боғлашмоқда. Самолётнинг Пекин курсидан чапга бурилиши ҳавода катта муаммога дуч келганлиги билан изоҳлашмоқда. Бу тахминга кўра самолётнинг Куала Лумпур аэропортига қўниши 3000 метр баландликдаги тоғлик минтақа сабабли мумкин эмас эди. Лангкави ороли етиб анча осон бўлганлигидан бу курсни танлаган, лекин оролга етиб бормай денгизга қулаган.

6. Самолёт Покистонда.

Бу тахминни медиамагнат Руперт Мёрдок твиттерда эълон қилган, лекин Покистон бунинг мумкин эмаслигини маълум қилган. Покистон раҳбарлари бундай самолётнинг радарлари қайд қилмаганлигини, шу сабабли самолёт бу ўлкада эмаслигини айтишди. Мутахассислар Қозоғистон сценарийси каби бунинг ҳам муболаға қилишганлигини, Покистон-Ҳиндистон ҳаво коридорининг ҳарбий радарлар билан энг зич назорат қилинадиган минтақалардан бири эканлигини билдиришди.

7. Самолёт бошқа бир самолётни пана қилиб яширинди.

Мутахассислардан бири Малайзия самолётининг шу минтақада бўлган Сингапур ҳаво йўллари самолётининг радар соясида яширинганига қатъий ишонмоқда. Бу самолётнинг учиш курсини ўрганган ва Малайзия самолётининг 15 дақиқа мобайнида Сингапур самолётини таъқиб этганлигини аниқлаган мутахассис Ҳиндистон ва Афғонистон ҳаво кенгликларини ҳам худди мана шу тарзда учиб ўтганлигини таъкидламоқда. Испанияга учаётган Сингапур самолёти бу таъқибдан бехабар Малайзия самолётини Хитойнинг Шинжан минтақаси, Қирғизистон ёки Туркманистонгача паналаб олиб кетган бўлиши мумкин.

8. Самолёт террорист тарафидан олиб қочилган.

Баъзи мутахассислар эса самолётнинг аввал 13700 метр баландликда, сўнгра жуда паст баландликда учишини шубҳа билан қарши олишмоқда ва террорист тарафидан олиб қочиш эҳтимолини тахмин қилишмоқда. 11 сентябрь воқеаларидан сўнг учувчилар кабинаси эшиги самолётни олиб қочишга қарши кучайтирилган бўлишига қарамай, ичкарига кириш ҳозиргача мумкин.

9. Босимни камайтириш йўли билан йўловчилар қасддан ўлдирилган бўлиши мумкин. Бошқа бир теория эса йўловчилар тез ўлиши учун самолётнинг 13700 метр баландликка чиқарилишидир. Бунинг сабаби мобил телефонлари орқали алоқага чиқишига моне бўлишдир. Мутахассислар босим тушиб кетганида автоматик тарзда тушадиган кислород маскаларининг 12-15 дақиқа мобайнида кислород беришини, ундан кейин йўловчиларнинг монооксид углерод билан заҳарланиши натижасида ҳушларидан кетиши айтишмоқда.

10. Самолёт террористик ҳужум мақсадида қайтадан учади.

Энг қизиқ теориялар бири самолётнинг 11 сентябрдаги каби бир террористик ҳужумда ишлатиш учун олиб қочилган бўлишидир. Бу ҳолатда самолёт хавфсиз бир жойга қўндирилиб, ниқобланиб, порловчи моддалар юкланиб, тайёр ҳолга келтирилиши керак. Мутахассислар буни амалга оширишнинг жуда қийин эканлигига ишонишади.

Малайзия самолётининг ҳаво кенгликларидан ўтиши мумкин бўлган давлатлар қуйидагилар: Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой, Мьянма, Лаос, Вьетнам ва Тайланд.


Бошқа мақолалар