Барбадос энг янги республика


  • 1 Декабрь, 2021
  • 270

Британия қироличаси Елизавета IIнинг давлат бошчилигини якунлаган Барбадос дунёнинг энг янги республикаси бўлди.

2018 йилдан буён оролнинг губернатори бўлган 72 ёшли Сандра Мейсон ўтган ой парламентда ўтказилган овоз бериш ортидан президент этиб сайланди. Қироличанинг ўрнига президент бўлиб ўтирди. Ўлка мустақиллигининг 55 йиллигида ўтказилган республикага ўтган ўлканинг янги президенти Мейсон “Барбадос республикаси кемаси илк сафарига чиқди. Бутун бўронларга бардош берсин. Ўлкамизни ва ватандошларимизни олдимизга чиққан уфқ ва соҳилларга соғ-саломат етказсин” деди.

Маросимда иштирок этган қиролича вакили шаҳзода Чарльз конституциявий ўзгаришларга қармай икки ўлка орасида боғлар давом этишини такрорлади ва Кариб оролининг “қўрқинчли қуллик ваҳшатини” қабул қилди. Қиролича Елизавета II эса юборган хабарида “Барбадоснинг бахтли, тинчлик ва фаровонлиги учун ич-ичимдан яхши тилакларимни юбормоқдаман. Бу халқнинг қалбимда ўзгача ўрин эгаллаганлигини айтишим лозим” деди.


Бошқа мақолалар