- 2020-12-01
Ўзбекистонда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди.
Ўзбекистон бош прокуратураси хабар беришича, 26 октябрь кечаси соат 01:30 да икки нафар номаълум шахс Қибрай туманидаги уйи олдида Комил Алламжонов ўтирган автомобилини ўққа тутган. Натижада ҳеч ким жароҳат олмаган. Воқеа юзасидан “қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш” ва “Ўточар қуроллардан ноқонуний фойдаланиш” статьялари билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура хабарида “Тезкор-қидирув чоралари ва тергов ишлари натижасида жиноятчилардан бири аниқланди ва гумонланувчи сифатида ҳибсга олинди” дейилган.
Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжонов жорий йил 30 сентябр куни Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилганди. Кейинроқ у фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилганди.