Стадионга чақмоқ тушди


  • 5 Ноябрь, 2024
  • 40

Перунинг Уанкайо шаҳрида ўтказилаётган бир футбол матчи вақтида стадионга чақмоқ уриши сабабли 6 ўйинчи майдонга қулади. Уларнинг 1 нафари ҳалок бўлиб, қолганлар оғир жароҳатлар олди.

Якшанба куни пешиндан кейин Котокото стадионида “Хувентуд Белливиста” ва “Фамилия Чокка” орасида ўтказилаётган матч вақтида майдонга чақмоқ тушди.

Фожиа юз берган майдонда 39 ёшли Хосе Уго де ла Крус Меса чақмоқ уриши натижасида ҳалок бўлди, яна 5 футболчи жароҳат олди.

Хабарларга кўра, маҳаллий граждан муҳофазаси бўлими мудири Цезар Рамос футболчи таққан металл билагузук ўлимига сабаб бўлганлиги эҳтимолини билдирди. Рамос берган интервьюсида “Металл билагузук чақмоқни магнитдек ўзига тортган” деб гапирди.

40 ёшли дарвозабон Хуан Чокка Лякта чақмоқ уриши натижасида танаси жиддий куйган. Касалхонага етказилган бошқа ўйинчиларнинг аҳволи яхшилиги маълум қилинди.


Бошқа мақолалар