- 2012-12-20
2023 йилнинг июль ойи бутун инсоният тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Бу ҳақда Лейпциг олимлари маълум қилган.
Лейпциг университети иқлимшуноси Карстен Хауштайннинг таҳлили бу ойдаги ўртача глобал ҳарорат саноатгача бўлган даврдан Цельсий бўйича 1,5 даража ортганлигини кўрсатмоқда.
Бу борада бир неча мисол келтирамиз: Хитойда 52,9 даража, Сардинияда 48,2 даража, Жазоирда кечаси 39,6 даража, Флорида денгизида сув ҳарорати эса 37,2 даражага етган.
Аввалги рекорд 2019 йил июль ойида ўрнатилган эди. Ўша вақтда глобал ҳарорат ҳозиргидан 0,2 даража паст бўлган.
Олимларнинг таъкидлашича, бундай ўзгаришларнинг сабаби қазиб олинаётган ёқилғиларни ёқиш ва ҳоказолар.
Аввалроқ иқлим ўзгариши бўйича Европа иттифоқи хизмати 2023 йил июнь ойини 1991 йилдан буён энг иссиқ ой деб атаганди. Ундан ташқари, жаҳон океани юзасининг ўртача ҳарорати, кузатишлардан буён энг юқори даражани кўрсатган.