- 2017-09-25
Душанба куни кечқурун Амстердам марказида яна тартибсизликлар бошланди.
Шаҳар марказига полиция кучлари сафарбар қилиниб, улар вазиятни назоратга олишга ҳаракат қилишмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Фаластинни қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари билан алоқадор деб айтилаётган гуруҳлар полиция ходимлари билан тўқнашди. Намойишчилар трамвайга ўт қўйишди. Ёнғин вақтида трамвайда ҳеч ким бўлмаган. Сўнгра оломон автомобиль ойналари ва дўкон витриналарини синдиришди.
Полиция тўпланганларни тарқатиб юборишга уринмоқда. Жароҳат олганлар тўғрисида маълумот йўқ. Бир қанча киши ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Голландия пойтахтида 8 ноябрь куни “Аякс” ва Тель-Авивнинг “Маккаби” футбол жамоалари орасида ўтказилган учрашувдан кейин исроиллик тарафдорларга ҳужумлар бошланганди. Бунга яҳудий тарафдорларнинг Фаластин байроғига ўт қўйганлиги ва Фаластин тарафдорларини ҳақорат қилганлиги сабаб бўлди. Бу тўқнашувлардан кейин Амстердамда норозилик акцияларини ўтказиш тақиқланганди.