Қозоғистонда янги 2000 тенгелик банкнот


  • 26 Декабрь, 2024
  • 49

Қозоғистон миллий банки 2000 тенгелик купюранинг янги дизайндаги банкнотини муомалага чиқарди.

Янги 2000 тенгелик “Сакс стили” асосида ишланган бўлиб, кўчманчиларнинг ўзига хос маданиятидан ҳозирги замонавий Қозоғистонгача бўлган миллий меросни намойиш этади.

Ушбу банкнотлар оммавий фойдаланиш учун 2025 йил иккинчи кварталдан муомалага киритилади.

Банкнот ранги яшил бўлиб, олд томонида “Ҳаёт дарахти”нинг шохи, ДНК спирали, шохдор ҳайвон тасвири туширилган.

Банкнотнинг орқа томонида эса сайғоқлар, юмалоқ қозоқ миллий орнаменти туширилган.

Янги 2000 тенгеликлар 18 ой мобайнида муомаладаги 2012 йилги банкнотларни алмаштиради.

Хабарда “Эски банкнотлар бир ярим йил мобайнида босқичма-босқич муомаладан чиқарилади. Ҳар иккала банкнотнинг параллел равишда яроқлилик муддати 2024 йил 25 декабрдан 2026 йил 24 июнигача ҳисобланади” дейилган.


Бошқа мақолалар