- 2018-08-30
Туркманистоннинг собиқ президенти, ҳозирги вақтда Халқ маслаҳати раиси (Туркманистон парламентининг юқори палатаси) Гурбангули Бердимуҳамедов расман “Миллат отаси” деб аталди. Ушбу атама илк бор 9 январь куни ўтказилган ҳукумат йиғилишида бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Рашид Мередов томонидан айтилди.
Мередов Туркманистон бетарафлигининг 30 йиллиги ҳамда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ўтказилган тадбирларга бағишланган ташкилий қўмита йиғилиши муҳимлигини таъкидлади. Вазир нутқида собиқ президентни биринчи марта омма олдида “Миллат отаси” деб атади. Йиғилиш давлат телевидениеси орқали намойиш этилди ва Туркманистон давлат ахборот агентлиги томонидан Бердимуҳамедовнинг янги мақоми эслаб ўтилган ҳолда батафсил ҳисобот чоп этилди.
Кузатувчиларнинг фикрича, “Миллат отаси” катта эҳтимол билан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг навбатдаги расмий унвонига айланади. Ҳозир давлат оммавий ахборот воситалари уни Арқадаг (Ҳомий) ва Туркман халқининг “Миллий етакчиси” деб аташи шарт. Шу билан бирга, Арқадаг номига кўпинча бошқа таърифлар қўшилади: қаҳрамон-Аркадаг, меҳрибон-Арқадаг, қаҳрамон олим Арқадаг ва бошқалар.