- 2023-11-24
Қозоғистон жанубида бокситлар устида олиб борилган геологик қидирув пайтида нефть конлари топилди. Маълум қилинишича, нефть Туркистон вилоятининг Катта Қоратовнинг тоғлар орасидаги Шўқпақ участкасидан топилган. Жорий ҳудудда нефть конларига унчалик чуқур бўлмаган теранликда биринчи бор дуч келиниши.
"Катта Қоратоғнинг Леонтев чаноғида қидирув экспедицияси боксит қатламларини ўрганиши керак эди. Шу мақсадда 300 метргача бўлган скважиналар қазилди. 39 та скважинадан 11-чисида суюқ ҳолда нефть топилди” деб маълум қилинди.
Шўқпақ участкасида топилган нефть Қозоғистонда биринчи марта тоғлик ҳудудда аниқланди. Аввалроқ Шу-Сарисув чаноғида бир нечта майда газ конлари топилганди. Энди Сирдарё ва Шу-Сарисув чаноқлари нефть қидирув ишларида истиқболли ҳисобланмоқда.