- 2016-02-19
Маҳаллий мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, Туркистонга алоҳида мақом берилиши унинг иқтисодий ривожланишига жиддий туртки беради.
Сўнгги йилларда фақат туризм соҳасига 125 миллиард тенге сармоя киритилган. Шаҳарда меҳмонхона ва овқатланиш жойлари сони уч баравар ошган, кўнгилочар мажмуалар эса беш баравар кўпайган. Қадимий шаҳарнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида ҳокимият унинг инфратузилмасига қўшимча 145 миллиард тенге инвестиция киритишни режалаштирмоқда.
Келажакда қадимий шаҳарга ташриф буюрувчилар сони йилига 2,5 миллиондан ошиши кутилмоқда. Шунинг учун хизмат кўрсатиш, маданият ва спорт соҳаларида янги объектлар қуриш зарур.
Гулмира Азиретбергенова, иқтисодчи:
— Алоҳида мақом шаҳарга катта молиявий ёрдам олиб келади. Унинг қиёфаси ўзгаради, инфратузилмаси яхшиланади ва энг муҳими – аҳоли турмуш даражаси юксалади. Бизнес ва маданий объектлар пайдо бўлади, бу эса қўшимча иш ўринларини таъминлашга имкон беради.