- 2017-05-23
Суриянинг ағдарилган диктатори Башар Асаднинг укаси ва Captagon гиёҳванд моддаси савдосининг асосий шахсларидан бири бўлган Моҳир Асаднинг махфий бойликлари ошкор этилди.
Сурия армиясининг 4-Зирҳли дивизияси қўмондони Моҳир Асад йиллар давомида мамлакатни талон-торож қилиб орттирган бойликларини ёзги қароргоҳи остидаги махфий туннелларда яширгани маълум бўлди.
AFP агентлиги томонидан эълон қилинган ҳужжатлар, Моҳир Асад ва унинг тармоғи 14 йилдан буён давом этаётган Сурия уруши ортидан қандай бойлик тўплаганини кўрсатиб берди.
Башар Асаднинг энг ишончли ҳамда хавфли қариндоши сифатида танилган Моҳир Асад, нафақат ҳарбий тузилма орқали, балки Captagon гиёҳвандлик моддаси савдосида ҳам асосий ўрин эгаллаган.
AFP томонидан аниқланган маълумотларга кўра, 4-Зирҳли дивизия Сурияда ноқонуний даромад келтирадиган барча соҳаларни назорат қилиб келган.
Улар:
Ҳукумат томонидан мусодара қилинган уйлар ва фермер хўжаликлари;
Оғир қуролли жангчилар томонидан йўл постларида йиғилган пуллар;
Урушда вайрон бўлган бинолардан металл ва мис ўғирланиши;
Коррупциялашган шижоат тизими – компанияларга нафақат ҳимоя, балки нефть ташувчи цистерналарга эскорт хизматини мажбуран тақдим этиш;
Тамаки ва қимматбаҳо металл маҳсулотларини назорат қилиш билан шуғулланган.
Суриядаги энг йирик ҳарбий ва коррупциялашган тармоқларни бошқарган Моҳир Асад ўз бойликларини Шом шаҳрининг тепасида жойлашган махфий ерости туннеллари орқали яшириб келган.
Бу туннеллар шунчалик катта бўлганки, уларнинг айримларидан юк машиналари бемалол ҳаракатлана олар эди.
AFP журналистлари Моҳир Асаднинг ер ости саройига ташриф буюриб, унинг ички тузилиши ҳақида маълумот берди.
Сауна, ётоқхоналар, махсус ҳужралар ва махфий чиқиш йўллари мавжуд. 160 қадамли зинапоя остидаги катта омборлар жойлашган. Ҳар тарафга сочилган Rolex соат қутилари. Улкан сейфлар ва нақд пулларни қадоқлаш машиналари. Туннел ичида нақд пул оқими кўрсатилган расмий ҳужжатлар.
AFP хабарига кўра, Моҳир Асаднинг асосий бойлиги Сурияда эмас, хорижда сақланади.
Carnegie Orta Doğu маркази мутахассиси Хедер Хаддурга кўра, Моҳир Асад бошқарган 4-Зирҳли дивизия—пул ишлаб чиқарувчи коррупциялашган тизимга айланган.
Бу тузилма нафақат мамлакат ичидаги иқтисодий ва ҳарбий жараёнларга таъсир кўрсатган, балки жанг майдони ортидаги ҳақиқий "пул машинаси" бўлган.