Италияда француз зобити ҳибсга олинди


  • 31 Августь, 2020
  • 394

Италиянинг Наполи шаҳридаги НАТО ҳарбий базасида хизмат қиладиган француз зобитининг Россия учун жосуслик қилганлик айби билан ҳибсга олингани маълум бўлди.

“Europe 1” радиосининг хабарида исми ошкор қилинмаган зобитнинг 21 августда Наполидаги НАТО ҳарбий базасидаги вазифасига келганида Россия разведкасига махфий ҳужжатлар ва маълумотлар бериш айби билан Франция ички разведка бўлими (DGSİ) тарафидан ҳибсга олинганлиги ва тергов бошлатилгани билдирилди.

Хабарда 50 ёшли зобитнинг “хорижий кучларга маълумот бериш, миллий манфаатларни хавфга соладиган маълумотлар тўплаш” айблари билан ҳибсга олингани қайд этилди.

Франция мудофаа вазири Флоранс Парли “Europe 1” радиосига берган интервьюсида давлатга алоқадор маълумотларни муҳофаза қилиш учун бутун керакли тадбирлар олинганлигини айтди.


Бошқа мақолалар