Шимол билан Жануб учрашди


  • 27 Апрель, 2018
  • 821

КХДР ва Жанубий Корея бошчилари Ким Чен Ин ва Мун Чже Ин икки ўлка орасидаги бетараф зона бўлган Пханмунджда учрашишди. Улар бир-бири билан қўл олишиб кўришдилар. Сўнгра икки ўлка раҳбарлари суратга тушиб, Корея давлатлари саммитига йўл олишди.

Ким Чен Ин КХДР делегацияси учрашувга “тинчлик ва равнақ йўлида янги тарих ёзиш ҳис-туйғуси” билан келганлигини айтди. Ўз навбатида Мун Чже Ин Шимолий Корея бошчисини келишувга чорлаб, “Агар биз самимий диалог ўтказсак, ўз миллатимиз ва тинчликка интилаётган планетамиз аҳолисига катта совға қилган бўламиз”-  деди.

Кун давомида икки корейс ўлкаси раҳбарлари шимол ва жануб орасидаги муносабатларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилишади.

Шуни таъкидлаш керакки, Ким Чен Ин сўнгги 65 йилда Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтган илк КХДР раҳбари бўлди.


Бошқа мақолалар