- 2018-11-30
Нигериянинг Кебби штатида содир бўлган воқеада ишлаш учун далаларга борган деҳқонлар Лакурава қуролли гуруҳи томонидан ҳужумга учради. Қон кўлига айланган далаларда 15 киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, ушбу штатга қарашли Данко Васагу туманида далаларга борган деҳқонлар Лакурава қуролли гуруҳи томонидан ҳужумга учраган.
Дахшатли воқеа оқибатида 15 деҳқон ҳаётдан кўз юмди, 3 деҳқон яраланди.
Кебби штати ҳокимининг ўринбосари Умар Тафида ҳужум содир бўлган ҳудудга ташриф буюрди ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари билан учрашди. Тафиданинг сўзларига кўра, штат ҳукумати деҳқонларнинг ўз ерларига хавфсиз қайтиб боришини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.
Нигерия узоқ вақтдан бери турли ҳудудларда қуролли гуруҳлар, шунингдек, Боко Харам ва ISWAP террорчи ташкилотларининг ҳужумларига дуч келмоқда.
Лакурава гуруҳи мамлакат ҳукумати томонидан жорий йилнинг январ ойида террорчи ташкилот сифатида эълон қилинган эди.