- 2024-11-21
Хитойнинг бутун таҳдидларига қарамай АҚШ вакиллар палатаси раиси Ненси Пелосининг самолёти Тайванга қўнди. Пекин Тайвань зиёратига норозилик счифатида қирувчи самолётларини минтақага бьорди. Тайвань лидери эса Пелосига икки ўлка орасидаги муносабатларни кучайтиришга хизмат қилгани учун давлат медали билан тақдирлади.
Тайвань администрация бошчиси Цай Инвень АҚШ президенти Байден ва вице-президент Камала Харрисдан кейин учинчи шахс бўлган Пелосининг Тайванга мана шундай критик вазиятда келиб дастак бергани учун миннатдорчилик билдирди. Цай Тайваннинг ортиб бораётган ҳарбий таҳдидлар қаршисида чекинмаслигини, мустақиллигини ҳимоя қилишини билдирди.
Пелосининг самолёти Тайванга қўнганидан кейин “Олов билан ўйнаган ўзини ёқади” деган огоҳлантиришини такрорлаган Хитой зиёрат давом этаётганда бир қатор танқидий хабарлар эълон қилди. Ҳарбий машғулотларни бошлади ва экспортни чеклади.
Пелосининг Тайвань зиёрати Пекин ҳукумати тарафидан қаттиқ норозилик билан қарши олинди. Зиёратдан аввал Тайвань бўғозига қирувчи ҳарбий самолётларини юборди. АҚШнинг Хитойдаги элчиси ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, “АҚШнинг хатоси ўзига қимматга тушиши” айтилган.