- 2021-08-28
Исроилда собиқ бош вазир Эҳуд Барак “Биби” лақабли амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяҳуга нисбатан “қафасдаги ҳайвон” деган ўхшатмани ишлатди ва халқни унга қарши тинч намойишга чорлади.
Ғазо секторидаги доимий ишғол учун бошланган кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларга норозилик билдирган юзлаб ҳукуматга қарши намойишчилар кўчаларга чиқди. Собиқ бош вазир Эҳуд Барак ҳам Тел-Авивдаги Хабима майдонида йиғилган намойишчилар олдида сўзга чиқиб, ҳукуматни ағдариш учун ватандошларни фаол ҳаракатга чақирди.
The Times of Israel газетаси хабарига кўра, Барак Биньямин Нетаньяҳу ҳақида “у қафасдаги ҳайвон каби ўзини тутаяпти” деб айтди ва “Бизни жар ёқасига олиб бормасидан аввал, унинг қулаши учун бор кучимиз билан ҳаракат қилиш — ватандош сифатидаги бурчимиздир”, деди.
Барак, Ғазода доимий ишғолни амалга ошириш учун ҳарбий ҳужумлар бошлангани ҳақидаги баёнотни эса “Нетаньяҳу бугун аҳмоқона уруш бошлаганини эълон қилди” деб баҳолади.
Шунингдек, Ғазода асирликда ушлаб турилган исроиллик Матан Зангаукернинг онаси Эйнав Зангаукер ҳам Нетаньяҳуни “исроиллик асирлар ҳаётини хавф остига қўядиган сиёсий урушга тортаётган жиноятчи” деб атади.