- 2019-06-04
Германиянинг Брюль шаҳрида турк ватандошларининг почта қутиларига “Эрдўғонни қўллаб-қувватлаганлар ўлкани тарк этсин” шаклида ёзилган таҳдид тўла мактуб қолдирилди.
“Германиядаги Эрдўғонни яхши кўрувчилар...” деб бошланган мактубда қуйида ифодалар ишлатилди:
“Биз Германияда Эрдўғон дастакчилари сабабли хавотирдамиз. Ақидалари биздан фарқ қилгани учун уларнинг биз билан бирга яшашлари имконсиз. Оилаларини олиб, бу ўлкани тарк этишини талаб қиламиз.”
“Президентингизнинг улкан режалари бор, қиладиган яхшилингиз ҳам у учун, ҳам ўзингиз учун бу ўлкани тарк этишингиздир.”