Дунё тарихида энг иссиқ йил


  • 25 Январь, 2016
  • 1392

Бу йил дунё тарихида бўлган энг иссиқ йил бўлди.

Дунёда глобал исиш таъсирида йилдан йилга ҳаво ҳарорати кўтарилмоқда. Йил мавсумлари ҳам бир ўргангандек бўлмаётганига гувоҳмиз. Айниқса ёз ойларида баъзан нафас олиш қийинлашиб кетади. Кузда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.

NASA ва NOAAнинг (Миллий океан ва атмосфера идораси) сўнгги ҳисоботи ҳам бизнинг айтганларимизни тасдиқламоқда. АҚШнинг бу икки расмий ташкилоти ўтган йилнинг иссиқлик харитасини эълон қилди ва 2015 йил шу пайтгача бўлган барча иссиқлик рекордини бузганлигини хабар берди.

1980 йилларда нормал бўлган ҳарорат 2000 йилларга келиб, яхшигина кўтарилган. 2015 йилда эса рекорд даражага етди.

Тушунарли бўлиши учун бир мисол келтирамиз. Афсонага кўра, бир қурбақани қайнаб турган сувга ташласангиз, у ўлади. Лекин уни совуқ сувга солиб, сувни аста-секин қиздирсангиз қурбақа сувнинг исиганини сезмайди ва қайнаб ўлади. Бу бир афсона. Лекин бизнинг ҳолатимиз ҳам шунга яқин. Қайнаган сувни дунё, қурбақани эса одам деб тушунсак, дунё аста-секин қайнамоқда ва кўп инсонлар буни сезмаяпти.

Ўртача иссиқлик бир йилда ҳар кунги ҳаво ҳарорати жамланиб, уни кун сонига бўлиш билан чиқарилади. Бу харитада эса ҳар ўлканинг иссиқлик даражасида ўсиш кўринмоқда.

Тадқиқотларга кўра, денгизларнинг иссиқлик даражасида ҳам ўсиш кузатилган. 6300 метрологик станциядан маълумот тўплаган NASA ва NOAA глобал ўртача исишнинг 2014 йилдагидан 0,23 даража ошганлигини эълон қилди.

Ҳамма ҳаво ҳарорати кўтарилишини глобал исишга боғламоқда. Лекин кўплари бунинг нима учун юз бераётганлигини суриштирмайди. Глобал исишнинг асосий сабаби атмосферага чиқарилган газларнинг натижасида парник эффектидир. Лекин парник эффектига ўтишдан аввал муҳим бир нотўғри биладиган нарсани тузатиш керак:

Дунёнинг исишининг асосий методи бизга келаётган қуёш нурларидан ортиқ биздан қайтаётган қуёш нурларидир. Мана шу биздан қайтаётган нурлар қайтишда қаршисига чиққан қарбонат ангидрид, метан ва сув буғлари аби атмосферадаги парник эффектига тутилганлиги учун дунё ҳарорати кўтарилмоқда.

Чунки замонавий инсон дастлабки инсонлардан фарқли равишда фойдали қазилма ёқилғиларни кўп ишлатмоқда. Ўрмонларни йўқ қилишмоқда, ердан кўп ҳосил олиш учун кимёвий ўғитлар билан заҳарламоқда. Мана шу кабилар натижасида оксид манбаларимиз камайиб, карбонат ангидрид миқдори ортмоқда. Атмосферамиз парник эффектида бўлгани учун иссиқлик қамалиб, дунё ҳарорати кўтарилмоқда.

Глобал исиш даражаси катта эмас, ҳозирда 0,6 даража кўтарилган. Лекин шу кичик ортиш ҳам катта муаммолар туғдирмоқда. Агар исиш шу тарзда ортадиган бўлса, 50 йиллардан кейин жиддий муаммоларга дуч келамиз. 


Бошқа мақолалар