24 сентябрдан эски 5000 тенгелик купюралар дўконларда қабул қилинмайди


  • 1 Сентябрь, 2025
  • 18

24 сентябрдан бошлаб 2011 йил намунасидаги 5000 тенгелик банкноталар дўконларда ва хизматлар учун тўловда қабул қилинмайди. Бироқ хавотирга ўрин йўқ — эски пуллар куйиб кетмайди.

Эски ва янги 5000 тенгелик купюралар 2025 йил 24 сентябрга қадар биргаликда муомалада бўлади ва шу вақтгача уларни ҳар ерда қабул қилиш мажбурий. Аммо 25 сентябрдан кейин эски банкноталар билан ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлмайди. Шунга қарамай, уларни янгисига алмаштириш имконияти сақланиб қолади.

Эски купюра шундай кўринишга эга:

Барча тижорат банклари ва "Қазпочта" бўлимларида эски банкноталарни уч йил давомида янгисига алмаштириш мумкин. Миллий банк филиалларида эса муддатсиз, хоҳлаган пайтда алмаштириш имкони бор.

Янги купюра шундай кўринишга эга:

Ўтган йили Миллий банк эски ва янги банкноталарни параллел муомалада бўлиш муддатини 2025 йил 24 сентябргача узайтирган эди. Бу сафар муддат яна чўзилмайди: белгиланган санада эски 5000 тенгеликлар муомаладан чиқарилади.


Бошқа мақолалар