Алматида авиaҳалокат


  • 27 Декабрь, 2019
  • 463

Бугун 27 декабрь куни “Bek Air” авиакомпаниясининг Алмати-Нур-Султон йўналишида парвоз қилган самолёти радарлардан йўқолди. Бортда 93 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бор эди.

Кейинроқ хабарда аэродром ҳудудидан ташқарида ҳалокатга учраган самолёт ҳақида маълумот берилди.

Маълумотларга кўра, самолёт кўтарилиш вақтида бошқарувни йўқотиб, икки қаватли бинога келиб урилган. Зудлик билан қутқарув ишлари бошланди.

Дастлабки маълумотлар бўйича 15 киши ҳалок бўлган. Ҳозирда Алмати аэропортининг кутиш залида тирик қолган йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 


Бошқа мақолалар