Садистлар учун қатлиом сафари


  • 21 Ноябрь, 2025
  • 24

Исроил-Ғарб иттифоқи томонидан содир этилган жиноятлар ошкор бўлмоқда. 1992–1996 йилларда Босния ва Герцеговинага, 2005–2016 йиллар оралиғида Афғонистонга мусулмонларни ўлдириш мақсадида уюштирилган қирғин сафарларининг сўнгги манзили Ғазо бўлди.

Сўнгги 50 йил ичида мусулмонларга қаратилган оммавий қирғинларнинг яна бир фожиали жиҳати маълум бўлди. Бир томондан анъанавий ва оммавий қирғин қуроллари билан мусулмонларни ўлдираётган Исроил-Ғарб иттифоқи, бошқа мамлакатлардан болалар, аёллар ва қарияларни овлашга иштиёқманд садистларни сафари турлари орқали қайноқ фронтларга ташиётгани аниқланди. Босния ва Герцеговина, Афғонистон ва сўнгги пайтда Ғазога шу мақсадда юзлаб тинч аҳоли овчиси қотиллар келтирилгани аниқланди. Мусулмон болалар махсус нишонга олинган бу инсон ови саёҳатларида асосан болалардан иборат 5 минг нафар аёл ва қария тинч аҳоли қурбон бўлгани қайд этилди.

Инсониятга қарши оғир жиноятлар тоифасига кирувчи тинч аҳоли ови саҳнасига айланган биринчи Ислом юрти Сараево бўлди. Кейинчалик садист сионист ва ғарбликларнинг иккинчи амалиёт майдони Афғонистонга айланди. Тарихдаги энг даҳшатли геноцидга дучор бўлган Ғазо эса бу бузуқ мойиллик авж олган ҳудуд бўлди. Ғазо ваҳшийликларининг жонли гувоҳи ва Халқаро Фаластин учун Адолат уюшмаси раҳбари, ҳуқуқшунос Ашраф Насруллоҳ, Ғазода ҳалок бўлган 30 мингдан ортиқ шаҳиднинг болалар эканлигини таъкидлади ва қуйидаги маълумотларни улашди:

Босния ва Герцеговина ҳамда Афғонистондаги инсонийликка зид тинч аҳоли ови Ғазода бошқача тус олди. Дунёнинг 25 мамлакатидан руҳий носоғлом, қонхўрлар Ғазога келтирилди. Биз бу инсон ови саёҳатларини уюштирган, сотган ва ташиган халқаро миқёсдаги 22 сайёҳлик агентлигини барча батафсил маълумотлар билан аниқладик. Уларни тегишли суд органларига топширишга тайёрланмоқдамиз.

Сионистик ваҳшийликнинг бир қисмига айланган бу жиноятчилар "ким кўпроқ ва тезроқ бола ўлдиради" деб ўзлари ўрталарида мусобақалашадиган даражада тубанлашган махлуқлардир. Шунингдек, кичик болалар махсус нишонга олинган сафариларнинг яна бир даъвоси "ким камроқ ўқ билан кўпроқ болани уради" шаклида. Шунингдек, хотинига, қизига, дўстига туғилган кун совғаси сифатида содир этган қотилликларининг тасвирларини юбораётганлар ҳам бор. Сионист армияда хотинига никоҳ тўйи муносабати билан бинони портлатиб, илҳом берган тубан шахслар бу садистларнинг мезонни янада оширишига сабаб бўлмоқда. Дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан келтирилган бу қонхўрларнинг энг катта ҳомийси Исроил Ички ишлар вазирлигига қарашли "Ёлғиз аскар" (Lone Soldier) номидаги ташкилотдир. Улар роҳатланиш учун ўлдиришмоқда. Қўлимизда ўнлаб далиллар мавжуд. Биз бу тубан қотилларнинг содир этган жиноятлари учун албатта жавоб беришини талаб қиламиз.

Босния ва Герцеговинада 1992–1996 йиллардаги уруш 12 мингдан ортиқ мусулмон тинч аҳоли ҳаётига зомин бўлди. Қонли қирғинлар урушдан кейин аниқланган оммавий қабрлар билан тасдиқланган бўлса-да, сербларнинг ваҳшийлигига параллел равишда кўплаб ғарблик ва исроиллик садист–қонхўрлар "дам олиш кунидаги сафари" номи остида Сараевода инсон ови саёҳатларини уюштирганлиги ҳақидаги эътироф суд ёзувларига киритилган. Сайёҳлик компанияларининг сионист яҳудийларга тегишли эканлиги аниқланди, қирғин даврида Сараевода инсоний ёрдам фаолияти доирасида хизмат қилган журналист Ҳакан Челик ушбу шармандали кунларни қуйидаги сўзлар билан умумлаштирди:

Сараево тўрт йил давомида қамал остида қолди. Бу ерга, айниқса, Европа мамлакатларидан юзлаб инсон овчиси садистлар ташиб келинди. Мен ўша ваҳшийликнинг жонли гувоҳиман. Босниялик мусулмонлар серб ваҳшийлигига минглаб қурбон бердилар. Худди Ғазо сингари, 1992–1996 йиллар оралиғида Босния ва Герцеговинада бутун дунё томоша қилган геноцид содир бўлди. Ҳозирда Италияда кўриб чиқилаётган суд иши бу касал руҳли одамларнинг жиноятларига оид муҳим воқеадир. Аммо айниқса болалар ва ўсмирларни нишонга олган бу кўзи тўймас ваҳшийлар "дам олиш кунидаги сафари" деб номланган ов маросимлари учун 150–200 минг немис маркаси тўлаб Сараевога келишарди. Моссад ва ўша пайтдаги Серб разведкаси билан бирга Ғарб разведка хизматлари ҳам бу қонли ташкилотчиликнинг бир қисми эди. Сараевода 1 300 нафар ўсмир ва бола бу қотиллар томонидан шаҳид қилинди. Ҳатто мусулмон қария аёллар ва эркаклар уюштирувчилар томонидан бу ваҳшийларга бонус сифатида бериларди. Мен бош учун савдолашув бўлганини биламан. БМТ бошчилигидаги кўплаб халқаро ташкилотлар бу воқеадан хабардор эди. Боснияликлар буни йиллар давомида айтдилар. Сон-саноқсиз муассасаларга мурожаат қилдилар, аммо ҳеч қандай тергов ҳам бошланмади. Энди Италиядаги суд иши бошқа мамлакатларга ҳам ўтиб, ўша қотиллардан жавоб талаб қилинади деб умид қиламан. Бу пул ва садизм айланмасига аралашганлар орасида Грециянинг "Олтин Тонг" террорчилик гуруҳи ҳам бор эди ва улар судланиши керак.

Инсон овчиси садистлар 10 йил давомида тинч аҳолининг қонини тўккан бошқа Ислом мамлакати Афғонистон бўлди. Афғон тадқиқотчиси Мухтор Вафоий, Афғонистонда 2005–2016 йиллар оралиғида даҳшатли воқеалар юз берганини қайд этди. Вафоий "Ҳилманд ҳудудида тинч аҳоли қирғини содир бўлди. Афғонистонга юзлаб руҳий касаллар ҳужум қилди. Ҳатто тинч аҳолини ўлдириш бўйича гаров ўйнашарди. Улар орасида Австралия, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатлардан келган шахслар бор эди. Уларнинг барчаси тинч аҳолини овлашни кўнгилхушлик ва хобби сифатида қилганликларини айтишарди. Улардан баъзилари ўз жиноятларини тан олдилар. Кўпчилиги эса гуноҳини тан олиб, сўнг ўз жонига қасд қилди. Болалар махсус нишонга олинган ов саёҳатларини инсон ўлдириш ва қон кўришга кўникиш ҳосил қилиш деб тушунтирганлар ҳам бор эди. Қандаҳорда дарё бўйида турган болалар ва аёллар, Қундузда яна афғон болалари шу мақсадда отилган. Ўша даврда 100 дан ортиқ бола ва аёл ўлдирилган. Германиялик полковник Георг Кляйн ўз жиноятини тан олди. Шунингдек, АҚШ аскари Роберт Балис "Тўққизтаси бола, учтаси аёл, 16 нафар тинч аҳолини ёлғиз ўзим ўлдирдим" деган.

Воқеанинг энг қизиқ томони шундаки, баъзилари ўз жиноятларини тан олса-да, Халқаро Жиноий Суд (ХЖС) бошчилигидаги ҳеч қандай суд чора кўрмаяпти. Ғарбликлар ва сионистлар аскар либосидаги касал руҳли психопатларини мусулмон мамлакатларига юбориб, уларнинг садистик хоҳишларини қондиришларига имкон бермоқда. Ва улар ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаяпти", деган сўзлар билан Афғонистондаги ваҳшийликларни тасвирлади.

Хорватиялик тадқиқотчи журналист Домогож Маргетич, Сербия Президенти Александр Вучичнинг ҳам Сараево қамали пайтида мерганлар томонидан содир этилган даҳшатли воқеаларга алоқадорлигини даъво қилиб, Сербия етакчиси устидан Милан Республика Прокуратурасига жиноий ариза билан мурожаат қилди. Маргетич Вучичнинг серб миллатчилари тинч аҳолини нишонга олган Сараеводаги ҳарбий позицияларда бўлганлигига оид баъзи далилларни ҳам тақдим этди. 3,5 йил давомида қамал остида тутилган Сараево ҳар куни бомбардимон қилинган. Ҳужумларда 11 минг 541 нафар тинч аҳоли ўлдирилган эди.


Бошқа мақолалар