Фазода киностудия қурилади


  • 25 Январь, 2022
  • 178

Британия фазо ширкати “Space Entertainment Enterprise” (SEE) 2 йил ичида  фазода киностудияси қуришни режалаштирмоқда. Ширкат аввалроқ Голливуд актёри Том Круз бош ролда ўйнайдиган фильмни фазода суратга олишини маълум қилганди. Крузнинг шу йил ичида космик станцияга сафар қилиши кутилмоқда.

“SEE” режа доирасида космик станцияда фильм, спорт тадбирлари ва ижтимоий медиа феноменлари каби турли видеороликларни суратга оладиган студия қуришини билдирди.

Студия Ердан тахминан 403 км баландда орбитада қурилади.


Бошқа мақолалар