Афғонистонни чигиртка босди


  • 15 Июнь, 2023
  • 118

Афғонистон шимолида жойлашган Балх вилоятида минглаб гектарлик майдонни чигирткалар босди. БМТ озиқ ва полиз дастури офиси 1,2 миллион тонна буғдой йўқ бўлишини тахмин қилмоқда.

Балх вилоятининг Кандали қишлоғи аҳолиси нима қилишини билмай боши қотди. Кўплаб полиз маҳсулотларига зарар етказган чигирткалар туфайли қишлоқ аҳолиси оғир аҳволга тушиб, давлатни ҳосилни ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаганликда айбламоқда.

Деҳқонлар чигиртка турлари орасида энг таҳликалиларидан бири бўлган Морокко чигирткаларини замонавий усуллар бўлмаганлиги сабабли анъанавий тарзда йўқ қилишга уринишмоқда.

БМТ озиқ ва полиз дастури офиси чигиртканинг ейиш мумкин бўлган барча нарсани еб битирганидан сўнг миллиардлаб тухум қўйишини ва бу деҳқон ҳосилларини келгуси йил ҳам йўқ қилишда давом этишини билдирди. Офис чигиртка босишининг 1,2 миллион тонна буғдойни йўқ қилишини маълум қилиб, бу кўрсаткич Афғонистондаги жорий йиллик ҳосилнинг тўртдан бирига тенг келишини айтди.

Офис вакили Ричард Тренчард интервьюсида “Ўтган ой Афғонистонда кетма-кет келган уч йиллик қурғоқчиликка қарамай бу йил экин майдонларидан яхши ва кўп ҳосил олиши кутилмоқда эди. Лекин ҳозирги вазият яхши ҳосил ҳақида умидларимизни йўққа чиқармоқда” деди.


Бошқа мақолалар