- 2020-07-29
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 29 мартдан бошлаб Тошкент – Атирау йўналиши
бўйича янги авиақатновни очади.
Парвозларни ҳафтасига икки марта (душанба ва жума кунлари) Airbus A320 типидаги ҳаво кемаларида амалга ошириш режалаштирилган.
Вазирликнинг қайд этишича, янги авиақатновнинг очилишига Қозоғистон ва Ўзбекистон авиация маъмуриятлари ўртасида 2025 йил 14 августда бўлиб ўтган музокаралар асос бўлган. Музокаралар доирасида икки давлат ўртасида халқаро рейсларни амалга ошириш учун ҳуқуқий базани янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилган эди.
“Авиақатновнинг йўлга қўйилиши давлатлар ўртасидаги ишбилармонлик, савдо-иқтисодий ва туристик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Транспорт вазирлиги, шунингдек, халқаро йўналишлар географиясини кенгайтириш ва мавжуд йўналишлар бўйича рейслар частотасини ошириш борасидаги ишлар доимий равишда олиб борилаётганини маълум қилди.