- 2019-12-11
Жорий йилнинг 5 февралида ҳукумат истеъфога чиққанди.
Янги бош вазир сифатида 43 ёшли Ўлжас Бектенов тайинланди.
2023 йил апрель ойидан ҳозирги кунгача Бектенов президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бунгача у антикоррупция хизматини бошқарди.
Миллий иқтисодиёт вазири – бош вазир ўринбосари лавозимини Нурлан Байбазаров эгаллади.
Байбазаров бундан олдин “Байтерек” холдинги бошқарув раиси лавозимида ишлаган.
Фавқулодда вазиятлари вазири эса Чингис Аринов бўлди.
40 ёшли Аринов бунгача давлат қўриқлаш хизмати бошлиғи ўринбосари – президент қўриқлаш хизмати бошлиғи лавозимида ишлаган.
Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Ақмарал Альназарова тайинланди.
Бундан аввал у Қизилўрда вилоятидан сенатор бўлиб фаолият кўрсатаётган эди.
Молия вазири сифатида эса Мади Такиев тайинланди.
Такиев бундан аввал миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимида, президент администрациясида, бош вазир девонхонасида ва солиқ қўмитасида ишлаган.
Қолган вазирлар ўз лавозимларини сақлаб қолган.