- 2021-04-03
Ўскемен аҳолисини қуюқ тутун қўрқувга солди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидан олинган
видеолар тарқалмоқда.
Эълон қилинган кадрларда осмонга қуюқ тутун булутлари кўтарилаётганини кўриш мумкин. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари портлаш содир бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) хабарига кўра, заводлардан бирининг ҳудудида “чанг ютиш қурилмасида чақнаш содир бўлиб, ортидан ёнғин келиб чиққан ва бинонинг бир қисми қулаб тушган”.
Биринчи бўлинмалар етиб келганида, очиқ ёнғин содир бўлаётгани аниқланган. Ҳодиса жойида ФВВ бўлинмалари ишламоқда, жабрланганларни аниқлаш учун қидирув ишлари олиб борилмоқда. Тезкор штаб ташкил этилган. Айни дақиқаларда ФВВ кучлари томонидан ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари ва вайроналарни тозалаш амалиёти ўтказилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа жойидан тўрт киши топилган ва улар тиббиёт муассасасига етказилган. Ёнғин майдони аниқланмоқда.
Ҳодиса жойига қутқарувчилар, кинологик гуруҳлар ва ФВВ Тиббий маркази шифокорлари жалб этилган.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳукумат йиғилиши давомида бош вазир Олжас Бектенов Ўскемендаги портлаш факти бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология вазирлиги ва вилоят ҳокимлигига юз берган фавқулодда ҳолат муносабати билан барча зарур чораларни кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилганини маълум қилди. Вазият бош вазирнинг назоратида.