Қурултой сайловлари: овоз беришнинг дастлабки натижалари эълон қилинди


  • 24 Август, 2026
  • 16

Қозоғистонда Қурултой депутатлари сайлови бўйича овоз беришнинг дастлабки натижалари Марказий сайлов комиссиясида (МСК) маълум қилинди.

24 август тонги ҳолатига кўра овоз беришнинг дастлабки натижалари қуйидагича кўриниш олди:

“Әділет” партияси – 71,17 фоиз;

Умумиллий социал-демократик партия (УСДП) – 5,11 фоиз;

Қозоғистон “Байтақ” яшиллар партияси – 1,07 фоиз;

Қозоғистон Халқ партияси (ҚХП) – 3,11 фоиз;

“Ауыл” Халқ-демократик ватанпарварлик партияси – 6,26 фоиз;

Қозоғистон “Ақ жол” демократик партияси – 5,21 фоиз;

Respublica партияси – 5,56 фоиз.

Ҳаммага қарши – 2,51 фоиз.

Қурултойга ўтиш учун партиялар овоз берганларнинг умумий сонидан камида 5 фоиз овоз тўплаши керак эди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдировнинг маълум қилишича, сайловчиларнинг умумий сони 12 623 289 нафарни ташкил этди. Сайловда 9 351 539 киши ёки рўйхатга киритилган ватандошларнинг 73,8 фоизи иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз: Қурултой депутатлари сайлови 23 август, якшанба куни соат 07:00 дан 20:00 га қадар ўтказилди. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 20:00 ҳолатига кўра дастлабки сайлов иштироки 74,19 фоизни ташкил қилди. Жами 9 352 151 киши овоз берди.

2026 йил 1 июль куни мамлакатда 15 мартдаги республика референдумида қабул қилинган янги Конституция кучга кирди. Шундан сўнг Мажилис ва Сенат ўз фаолиятини тўхтатди ҳамда уларнинг депутатлари тарқатиб юборилди.

Янги Конституция бир палатали Парламент – Қурултойни назарда тутади. Унга беш йил муддатга сайланадиган 145 нафар депутат киради.

23 август куни Қозоғистонда Қурултой депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Бироқ янги қонун чиқарувчи органнинг шаклланиши билан мамлакатдаги сиёсий ўзгаришлар чекланиб қолмайди.


Бошқа мақолалар