Ўзбекистон коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқади


  • 7 Апрель, 2021
  • 378

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни йил охиригача йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ўлка фармсаноатни ривожлантириш бўйича агентлик бошлиғи Сардор Каримов маълум қилди. Ҳозирда вакцина ишлаб чиқариш учун қурилиш майдони лойиҳалаштирилмоқда.

Ҳозир Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш мажмуаси лойиҳалаштирилиб, илмий-тадқиқот институтлари миллий коронавирусга қарши вакцина устида иш олиб бормоқда.

Сардор Каримов: “Йил охиригача бизнинг ишлаб чиқариш майдончамиз тайёр бўлади. Бундан ташқари, инновацион ривожланиш вазирлиги ва олимларимиз маҳаллий вакцина устида ишлашмоқда” деди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон оммавий вакцинациялаш бошланган. Бош вазир Абдулла Арипов июнь ойи охиригача хатарли гуруҳдаги 4 миллиондан ортиқ киши эмланишини маълум қилди.


Бошқа мақолалар