Аллоҳ бор


  • 1 Февраль, 2012
  • 2264

Уламои машҳурадан шайх Муҳаммад Рабҳомий “Риёд-ун-носиҳийн” нинг 15-чи саҳифасида айтадиларки:

“Зод-ул-муқвийн” китобида мазкурдир ким, Рум қайсари, еттинчи Аббосий халифаси Маъмун бин Хорунга бир хабарчи юборди. Унинг ёнида баҳайбат, ўзига бино қўйган бириси ҳам бор эди. Хабарчи: ”Бу одам динсиз, кофир. Бир яратувчининг борлигига ишонмайди. Рум роҳиблари бунга жавоб бериша олмади. Ислом олимлари буни мот қилиб, таъзирини беришса, миллионлаб насоро ва мусулминни хурсанд қилишган бўлурди”, деди халифага. Бағдод олимлари, бунга фақат Аҳмад Нишопурий жавоб берадилар дейишди. Халифа аниқ бир кун ва соат белгилаб, ўша вақтда олимларнинг барчасини саройга тўпланишга амр берди. Нишопурий мажлисга кеч қолди ва “йўлда ажойиб, кишини ҳайратга бўғадиган бир нарса кўрдим. Уни бироз томоша қилайин деб мажлисга кеч қолдим. Дижла қирғоғида кема кутаётгандим. Ердан бир ниҳол униб чиқиб дарахт бўлди, кейин тагидан кесилиб йиқилди, бўлакланди. Ундан тахталар ҳосил бўлди. Шу орада тахталар бирлашиб бир кема юзага келди. Кемачи бўлмаса ҳам у кема сувда суза бошлади” дея ҳикоя қилди олим. Рум кофири олимнинг бу сўзларини эшитиб, ўрнидан туриб кетди ва ”бу одам тентак бўлибди, шунақа бемаъни нарса ҳам бўладими? Шуни гап деб айтган кимсадан ҳам ўтадиган ёлғончи бўлмаса керак. Бунга фақат беақллар ишонади”, - деди. Шунда Нишопурий сўзга аралашиб, “арзимайдиган бир дарахт ўз-ўзидан кемага айлана олмаса, ер юзидаги шунча ҳайратланарли ҳодисалар, ўз-ўзларидан қандай қилиб пайдо бўлишди? Буларнинг яратувчиси йўқ деб даво қилган кимса яна-да аҳмоқроқ ва ундан да олчоқроқ бўлмайдими?” деди. Жавобдан карахт бўлган даҳрий: “Ҳар бир нарсанинг бир яратувчиси борлигини энди англадим ва бунга ишондим”, деб “Ла илоҳа иллаллоҳ” калималарини такрорлаб мусулмон бўлди.


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-01
Аллоҳ бор