Трампдан 12 та давлатга саёҳат тақиқлови


  • 5 Июнь, 2025
  • 31

АҚШ Президенти Дональд Трамп хавфсизлик таҳдиди сабабли, таркибида Эрон, Ливия ва Яман каби давлатлар бўлган 12 та мамлакатга саёҳатни тақиқловчи қарорномага имзо чекди.

Дунё жамоатчилигини ларзага соладиган бу қарор орқали, Жанубий Осиё ва Африкада жойлашган айрим мамлакатлар ватандошларининг АҚШга кириши тўлиқ тақиқланади.

Қарорномада қайд этилишича, Афғонистон, Мьянма (Бирма), Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман ватандошларининг АҚШга кириши тўлиқ тақиқланади.

Бурунди, Куба, Лаос, Сьерра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла ватандошлари учун эса қисман чекловлар жорий этилади. Бу давлатлардан келувчиларга нисбатан қўшимча текширув жараёнлари қўлланилиши айтилди.

Қарорнома АҚШда доимий яшаш мақомига эга шахслар, амалдаги визаси борлар, муайян виза турлари бўйича ариза топширганлар ва АҚШ миллий манфаатлари нуқтаи назаридан киришига рухсат берилган шахсларга тааллуқли бўлмайди.

Шунингдек, Оқ уй расмийси Трампнинг ушбу қарорни имзолаш жараёнига Колорадо штати, Боулдер шаҳридаги ҳужум таъсир қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Трамп бундай қадамни аввал ҳам кўриб чиққан, лекин сўнгги воқеалар бу қарорни тезлаштирди.


Бошқа мақолалар