- 2017-11-09
Исроил тажовузкорлиги Ғазо, Ливан, Яман ва Суриядан сўнг Эронга қаратилгани ҳудудий уруш хавфини келтириб чиқарди. Агар вазият янада кескинлашса, АҚШ ва Европанинг Исроил томонида, Россия ва Хитойнинг эса Эрон томонида жой олиши эҳтимоли ортиши орқали жаҳон уруши хавфи ҳам юзага келади.
Исроилнинг кўп қиррали операциялари ортидан Эрон аввалига чекланган ҳарбий жавоб берганди. Чунки Эрон 20 га яқин армия ва инқилобий гвардия генералларини йўқотган эди. Аммо 18 соат ичида Эрон ўзини тўплаб, яна ҳаракатга ўтди ва супертовушли ракеталар билан Исроилга зарба беришни бошлади. Исроил ҳақиқий оғриқни ҳис эта бошлади.
Қотил Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Трампга мактуб ёзиб, “тўлиқ ҳаракатга ўтинг”, деб ёлворди. У АҚШдаги кучли яҳудий лоббисини Трампга босим ўтказишга чақирди. Шунингдек, Буюк Британияга мурожаат қилиб, “коалиция тузинг, ёрдамга келинг”, деб сўради.
Гарчи АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия пинҳона равишда Исроилга ёрдам бермоқда бўлса-да, қотил Нетаньяху бурчакқа сиқилиб қолди ва ҳаттоки йиғлашга тушди.
Бу нима дегани? Қотил Нетаньяху армияси йўқ, ракетаси ҳам бўлмаган бегуноҳ фаластинликларни шафқатсизлик билан ҳалок қилаётган эди, Ливанга ҳужум қилиб, энди тикланаётган Сурия ҳукуматининг тарқоқ армияларини портлатар эди.
АҚШ, Буюк Британия ва Европага ишониб, Арз-ул-Мауд (ваъда қилинган ер) ҳақидаги хаёлларини сураётган эди. Аммо Эрон томонидан Темир қубба мудофаа тизими тешилгандан сўнг, улар ҳақиқий уруш билан тўқнаш келди.
Саросимага тушишди. Ваҳимага тушишди. Қотил Нетаньяху йиғлашни бошлади. Маълум бўлишича, Эроннинг захираланган супертовушли ракеталари қаршисида Исроил узоқ вақт чидамас экан. Қотил Нетаньяху АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германияни очиқча ёрдамга чақирмоқда. Ёлвораяпти.
Буюк Британия Бош вазири Стармер, қотил ва геноцидчи Биньямин Нетаньяху билан учрашувда Исроил хавфсизлиги ҳам муҳокама қилинганини айтди. Шу билан бирга, Буюк Британиянинг Эроннинг ядровий дастури бўйича узоқ йиллик хавотири борлигини қайд этди.
2024 йили Буюк Британия ҳарбий самолётлари Эрон дронларига қарши Исроилни ҳимоя қилиш учун ҳавога кўтарилганди. Журналистларнинг бундан кейин ҳам Буюк Британия ҳаво кучлари Эрон дронларига қарши қайта ҳаракат қилармикан? деган саволига Стармер жавоб бермади. Шунингдек, АҚШнинг Исроил томонидан Эронга қилинган ҳужумлар ҳақида Буюк Британияга маълумот берган-бермагани ҳақидаги саволга ҳам жавобсиз қолди.
Агар минтақада кескинлик пасайтирилмаса, Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши эҳтимоли ҳам бутун дунё бозорларини ташвишга солмоқда. Бу бўғоз — Осиё, Европа, Америка ва бошқа минтақаларга нефть етказиб беришда муҳим стратегик йўлдир.
Бўғознинг энг тор қисми атиги 33 км; ҳар икки йўналишдаги денгиз йўли эса 3 км кенгликда. Бу уни можарода жуда ҳимоясиз ва бир вақтнинг ўзида жуда муҳим аҳамиятга эга қилади.
Бу ҳудуддан ҳар куни дунё нефть эҳтиёжининг тахминан 20% — яъни кунига 20 миллион баррел нефть ўтади. Эрон Инқилобий Гвардияси қўмондони ва Мажлиснинг Миллий хавфсизлик қўмитаси аъзоси генерал Исмоил Ковсари бўғозни ёпиш имкониятини жиддий ўрганаётганини билдирди ва бу эса бозорлардаги ташвишни янада кучайтирди.
JP Morgan'нинг 2025 йил июнь ойидаги таҳлилига кўра, агар Ҳурмуз бўғози ёпилса, нефть нархи баррели учун 120–130 доллар атрофигача ошиб кетиши мумкин.
Эрон Ҳурмуз бўғозини ростдан ҳам ёпиши мумкинми? Ҳарбий ва технологик имкониятлари ҳисобга олинганда, Эрон бу бўғозни вақтинча тўсиб қўйиш қобилиятига эга. Лекин, уни тўлиқ ёпмасдан туриб, фақат бошқарув таҳдиди орқали жаҳон иқтисодиётига босим ўтказиш усулини афзал кўриши мумкин, деб баҳоланмоқда.