Россия "Ўргимчак тўри"га жавоб беради


  • 5 Июнь, 2025
  • 88

АҚШ Президенти Трамп ва Россия Президенти Путин телефон орқали мулоқот ўтказишди. Трамп мулоқот ҳақида шундай деди: "Яхши суҳбат бўлди, аммо яқин вақт ичида тинчлик олиб келадиган гаплашув эмасди." Шунингдек, Трамп Путиннинг Эрон музокараларида иштирок этишни таклиф қилганини айтди.

Трамп шундай деди:

"Ҳозиргина Россия Президенти Владимир Путин билан телефонда гаплашдим. Суҳбат тахминан 1 соат 15 дақиқа давом этди. Суҳбат давомида Украина томонидан Россия самолётларига қилинган ҳужум ва ҳар икки томон томонидан амалга оширилган бошқа ҳужумлар муҳокама қилинди.

Бу яхши суҳбат бўлди, лекин дарҳол тинчлик олиб келадиган гаплашув эмасди. Президент Путин, охирги аэропортга қилинган ҳужумга жавоб беришга мажбур эканлигини жуда аниқ баён қилди.

Шунингдек, Эрон масаласини муҳокама қилдик. Эроннинг ядровий қуроллар бўйича қарор қабул қилиши учун вақт жуда тез ўтиб бораётганини таъкидладик. Мен Президент Путинга Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги кераклигини айтдим ва бу масалада фикримиз мос келади, деб ўйлайман. Президент Путин Эрон билан музокараларда қатнашиши ва бу жараённи тезлаштиришда ёрдам бериши мумкинлигини айтди. Менимча, Эрон бу муҳим масала бўйича қарор қабул қилишни кечиктирмоқда ва биз жуда қисқа вақт ичида аниқ жавоб олишимиз лозим."


Бошқа мақолалар