- 2018-02-17
Мобил операторларга бутун календарь ойи учун тариф режаларини ишлаб чиқиш мажбурияти қўйилди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирликнинг маълумотига кўра, энди мобил операторлар хизматлари ичида бутун ой учун мўлжалланган тариф режаларга ҳам эга бўлиши шарт.
Хабарда “Янги татбиқлар сабабли абонент ўзлари учун мос бўлган тариф режасини танлаши мумкин. Энди абонент тариф режасига ойнинг сўнгги куни қўшилган бўлса, у ҳолда келгуси тўлов кейинги ойнинг сўнгги куни амалга оширилади. Бундан ташқари, хизматлар ҳажми ниҳоясига етгач, оператор абонентнинг рухсатисиз қўшимча тўлов олиши мумкин эмас” дейилган.
Янги қоидаларда “базалик тариф режаси” атамаси киритилди. Ушбу тариф абонент тўловсиз бўлиб, фойдаланувчига фақат ишлатган дақиқалар ва жўнатган SMS учун пул тўлаш имконини беради.
Ушбу режа рақамни бошқа оператордан ўтказганда абонент ҳали бир қарорга келмаган вақтида қўшилади.