Нарх кўтарилди


  • 1 Март, 2012
  • 1475

Бир кампир доимо метрога тушиш зинапояси олдида ҳар боғламини 200 сўмдан кўкат сотиб ўтирарди. Унинг олдига ҳар куни бир йигит келиб 200 сўм пул берарди, аммо кўкат олмай кетиб қоларди. Бир куни ўша йигит одатдагидай кампир олдига келди, салом берди, 200 сўм узатди ва энди кетмоқчи эди, кампир унинг қўлидан маҳкам ушлаб қолди. Йигит олдинига ҳайрон бўлди ва кулиб деди:
- Холажон, менинг ҳар куни олдингизга келиб 200 сўм пул ташлаб, лекин кўкат олмай кетаётганим сизни ҳайрон қолдирган бўлса керак. Ҳозир мен тушунтираман...
- Тушунтиришнинг кераги йўқ, - деди кампир. - Бугундан бошлаб кўкат нархи 300 сўм бўлганлигини айтиб қўймоқчиман!


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-22
Вафодор