- 2019-09-23
Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Асқар Мирзахметов “Сув тошқинларида Жанубий Қозоғистон вилоятининг 50 дан ортиқ аҳоли пунктларини сув босган” деб хабар беради.
Ҳокимнинг гапларига кўра, жабр кўрган аҳолига ҳамма шароитлар қилиб берилган, жумладан ётоқ, иссиқ овқат ва бошқа шарт-шароитлар мавжуд. Бу борада ҳеч қандай муаммолар йўқ.
Вилоятга ишчи сафар билан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Серик Ахметов ташриф буюрди.
Бош вазир матбуот хизмати "Биринчи ўринбосар С.Ахметов Жанубий Қозоғистонда энг аввало Туркистон шаҳрига келиб, сув тошқинларидан зарар кўрган ва шаҳарнинг №31 мактабига эвакуация қилинган Чаға посёлкасининг аҳолиси билан учрашди"-деб хабар беради.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, жами эвакуация қилинганлар юз кишини ташкил этади. Улар асосан аёллар ва ёш болалардир. Ахметов улар билан суҳбатлашиб, уларнинг аҳволлари ва муаммолари билан қизиқди. Барча жабр кўрганлар кийим ва иссиқ овқат билан таъминланган.