Туркистон автопаркига янги автобуслар


  • 2 Ноябрь, 2023
  • 74

Туркистон жамоат транспортлари паркига 20 та янги автобус келтирилди. Ҳозирда шаҳарда 21 та йўналиш фаолият кўрсатмоқда. Бу йўналишлардаги автобуслар иккита компанияга тегишли. Кунига шаҳар кўчаларига 220 та автобус чиқмоқда.  

Сўнгги беш йилда 144 та янги автобус сотиб олинган. Янги автобуслар пандус, кондиционер, видеокузатув тизими, бундан ташқари электрон тўлов тизими билан жиҳозланган.

Туркистон шаҳар йўловчи транспорти ва автойўл бошқармаси бошлиғи Қуатжан Жуматаев “Келгуси йил транспорт компанияси яна 28 та янги автобус сотиб олишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, бизда 10 та туманда ички йўналишлар субсидия қилинмоқда. Йўловчи ташувчиларнинг даромади ошади. Даромад ошгандан кейин талаб ҳам кўпаяди. Янги автобусларни талабга қараб сотиб олиш керак” деди. 


Бошқа мақолалар