- 2016-04-08
- Саккизоёқнинг кўз қорачиғи тўртбурчак шаклда.
- Ҳар қандай ҳайвонни ўлдира оладиган Африка асаларилари асалхўрга бас келишолмайди, холос.
- Томас Эдисоннинг 5 мингтадан ортиқ қуши бўлган.
- Энг кўп пишлоқ Францияда ейилади. Шунингдек, бу мамлакат дунёдаги барча пишлоқнинг деярли ярмини етказиб беради.
- Тарихда энг ёмон ҳайдовчи сифатида қолган 70 яшар чол 12 дақиқа ичида 10 та жарима олган, 4 марта қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 6 та ҳалокатга сабабчи бўлган.
- Тарихда энг ёмон ҳайдовчилардан бири сифатида қолган 62 ёшли аёл эса ҳайдовчилик имтиҳонларини 40 марта топширган.
- Британиялик файласуф Жереми Бентем 1832 йилда вафот этиб, барча бойлигини Лондон шифохонасига мерос қилиб қолдираётганда бир шарт қўйган: унинг майити бошқарма йиғилишларида қатнашиши керак. Ҳозиргача у барча мажлисларда “иштирок” этади.
- Голландия гимнининг ўн бешта мисраси бош ҳарфлари бирлаштирилса, Виллем Ван Нассовнинг исми келиб чиқади.
- Оливер Кромвел вафот этгандан икки йил ўтгач дорга осилиб, кейин боши танасидан жудо қилинган.
- Самолётларга Тож Маҳал устидан учиб ўтиш тақиқланган.
- Денгиз юлдузини бўлакларга бўлиб ташласангиз, унинг ҳар бир қисми вақт ўтиб яна юлдузга айланади.
- Авваллари музқаймоқ тайёрланаётганда тухум ва шакардан фойдаланилмаган. Ҳозирги кунда эса музқаймоқларнинг айрим турларига сув ўтлари қўшилади.
- Фламинго 80 йилча яшаши мумкин.
- Туя сути ивиб қолмайди.
- Аёллар дўконларда эркаклардан кўра 4 баравар кўпроқ ўғрилик қилишади.
- 1952 йилда Эйнштейнга Исроил президенти бўлиш таклиф қилинган.
- АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон ўз инаугурациясини ўтказиш учун қарз олган.
- Ерда 200 миллион йилдан буён истиқомат қилиб келаётган, ҳатто музлик даврини яшаб ўтган тошбақалар турларининг деярли ярми бугунги кунда йўқолиб кетиш арафасида. Бунга улардан турли таомлар ва дорилар тайёрланиши сабаб.
- Буқаламуннинг тили танасидан икки баравар узун.
- Кокос ёнғоқларидаги суюқлик фавқулотда ҳолатда қон плазмасининг ўрнини босиши мумкин.
- Рубик кубигини атиги 17 марта бураб, барча рангларини ўз жойига жойлаш мумкин.
- Кемалар сувда қолдирадиган “изни” ҳатто космосдан кўриш мумкин.
- Дунёдаги энг машҳур электрон китоб – Стивен Кингнинг “Ўқни миниб” асари.
- Қартадаги қироллар прототиплари: қарға қирол – Шоҳ Довуд, чиллик қирол – Буюк Александр, таппон қирол – Буюк Карл, ғишт қирол – Юлий Цезар.
- Гарвард – АҚШдаги энг қадимий университет.
- 1876 йилда Америкада Марказий истироҳат боғи очилди. Унинг майдони Монако давлатиникидан икки баравар катта.
- Ҳар бир киши ҳаётининг ўртача 2 йилини телефонда гаплашишга сарфлайди.
- Дунёда гуручнинг 15 мингдан ортиқ тури бор. Уни жаҳон аҳолисининг деярли ярми ҳар куни истеъмол қилади.
- Пиширилган қисқичбақанинг думи тик бўлиши унинг ўлганидан кейин қозонга солинганидан далолат беради. Тириклайин пиширилган қисқичбақанинг думи эгилган бўлади.
- Радийни кашф этгани учун Нобел мукофотига сазовор бўлган Мария Склодовская-Кюри нурланиш касаллигидан вафот этган.
- 500 килограмм юк ортилган туя 3-5 км/соат тезлигида 7 соат тўхтамай юриши мумкин.
- Инглиз тилидаги энг қадимий сўз – “town” (“шаҳар”).
- Тадқиқотларга кўра, савдо мажмуасига борган аёлларнинг 90 фоизи киришдан ўнг томондаги расталардан харид қилишни бошлайди.
- Тимсоҳнинг тили танглайидан ўсиб чиқади.
- Умуртқасиз жониворларнинг энг қадимий вакили – наутилус моллюска “қардош”лари орасида энг ақлли ҳисобланади. Унинг ақлий ривожланиши мушукникига тенг.
- Дунёда энг кўп чўчқа гўшти ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи Хитой ҳисобланади.
- “Карате” сўзи “бўш қўл” маъносини англатади.
- Қурбақаларни овловчи кўршапалаклар уларнинг заҳарли ёки заҳарли эмаслигини товушига қараб ажратади. Буни билган қурбақалар яшириниб, иложи борича қисқа товуш чиқаришга ҳаракат қилишади.
- Тонзурофобия – соч олдиришдан аввал пайдо бўладиган қўрқув. Клинофобия – каравотдан қўрқиш. Эозофобия – тонг отишидан аввал қўрқувнинг пайдо бўлиши.
- Самуэль Беккетнинг илк пьессаси – “Нафас олиш” асари 1970 йилда саҳналаштирилган. У 30 сония давом этиб, ҳеч қандай диалоги бўлмаган.
- Бостон университети ошхонасида кунига 17 мингтага яқин банан ейилади.
- Сайёрамизда илк динозавр 225-230 миллион йил илгари пайдо бўлган. Stauricosaurusнинг бўйи 1-1,5 метр бўлган ва Ерда 5 миллион йилга яқин яшаб, сўнг қирилиб кетган.
- Сан-Диего ҳайвонот боғи у ерда сақланаётган жониворларнинг ранг-баранглиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради.
- Қадимги Римда бурни қийшиқ бўлиб туғилган болалар буюк инсон бўлишларига ишонишган.
- Хула-хуп 1957 йилда АҚШда энг кўп сотилган ўйинчоқ бўлган.
- Юнон-рим кураши бўйича энг узоқ давом этган учрашув 1912 йилда қайд қилинган. Финляндиялик Асикайнен ва россиялик Мартин Клейн 11 соатдан ортиқ гиламда курашишган.
- АҚШдагилар кунига 18 гектар пицца ейишади. Бу таом, айниқса, шанба кечаси кўп истеъмол қилинади.
- Австралия ўрдакбуруни турларидан бирининг вакиллари лунжида 600 га яқин чувалчанг сақлай олишади.
- Рақамларининг икки сўнгги сони илк икки сонининг тескариси бўлган сўнги йил – 1961 йил ҳисобланади. Кейингиси – 6009 йил.
- Шекспирнинг тўрт пьесасида арвоҳлар учрайди – Юлий Цезарь, Ричард III, Гамлет ва Макбет.
- Киши бошига энг кўп бари бор шаҳар Шотландиядаги Галифакс ҳисобланади.
- Карстинофобия – саратон билан касалланишдан қўрқиш.
- Йиртқичлар яшин туфайли ҳалок бўлган жониворларни ейишмайди.
- Филлар кунига атиги 2 соат ухлашади.
-Тайпан илони бир марта чаққанида 200 мингта сичқонни ўлдира оладиган заҳар чиқаради.
- Жирафа юрагининг оғирлиги 12,5 килограммгача, узунлиги 60 см, деворлари қалинлиги 8 сантиметргача етади. Римликлар уни туя ва леопарддан пайдо бўлган жонивор деб ҳисоблаб, camelopardalis деб аташган.
- Эму туяқуши Австралияда яшовчи энг йирик қушдир. Унинг бўйи 2 метрга етади. Уча олмайди, лекин сузади ва югурганда тезлигини 65 км/соатгача етказа олади.