Биз тўғри деб билган хатоликлар


  • 5 Апрель, 2017
  • 1849

Хитой девори фазодан оддий кўз билан кўринади. Хитой девори катта бўлиши мумкин. Лекин фазодан кўринадиган даражада кенг эмас. Инсон маҳсули бўлган ва фазодан кўринадиган нарсалар аслида чироқлардир.

Жуда баланддан тушган танга пул одамни ўлдириши мумкин. Танга пулни қанчалик юқоридан ташласангиз ҳам у чиқадиган энг катта тезлик 50-80 км. Бу ўлдирадиган даражада эмас, лекин оғриқли.

Кўплаб технологик жиҳозлардаги сигнал кўрсаткичи сигналнинг кучини кўрсатади. Жиҳозлардаги сигнал кўрсаткичининг тўла бўлиши жиҳознинг тўла қабуллаётганини билдирмайди. База станциясига яқин-узоқлиги бу ерда асосий роль ўйнайди.

Мегапиксел қанчалик катта бўлса, камера шунчалик яхши. Мегапикселнинг катта бўлиши сифатли суратга олишни билдирмайди. Мавжуд бўлган мегапикселнинг қиймати фақатгина фотосуратнинг ўлчамини кўрсатади. Линза сифати, сенсор формати ва шу кабилар билан фотосуратнинг сифати белгиланади. Мегапиксел фақатгина бир фактор ва жуда муҳим фактор ҳам эмас.

Итлар сўлак оқизиш билан терлайди. Йўқ. Оғизлари билан тез-тез нафас олиш орқали вужуд иссиқлигини мувозанатда сақлайди. Терлаши аслида оёқ товонларидан амалга ошади.

Ютиб юборилган сақичнинг ҳазм бўлишига етти йил кетади. Сақичнинг чайналадиган қисми ҳазм бўлмагани учун бадандан чиқариб ташаланади. Қолган (шакар, крахмал каби) моддалар эса вужуд тарафидан сўриб олинади.

Балиқ билан бирга қатиқ ичилмайди. Бунга қарамай балиқ янги тутилган бўлса, уни қатиқ билан бирга истеъмол қилишнинг зарари йўқ. Заҳарланишнинг сабаби қатиқ эмас, балиқ ичидаги “гистамин” протеинидир. Бу модда қатиқда ҳам бўлганлигидан бирга истеъмаол қилинганида вужуддаги гистомин миқдори ортиб, аллергияси бўлган кишиларда қизаришга ёки қичишишга сабаб бўлиши мумкин. Балиқнинг янги тутилганига ишонсангиз, қатиқ билан бирга истеъмол қилишинизнинг зарари йўқ.

Камалакда етти ранг бор. Камалакдаги ранглар қизил, тўқ сариқ, сариқ, яшил, ҳаворанг, кўк ва сиёҳранг сифатида маълум. Аслида камалакда узлуксиз ранг спектри бор. Лекин инсоннинг ранг ажрата олиши ранглар белбоғи бор деган янглиш фикрга олиб келади. Камалакда эса одам кўзи ажрата оладиган 7 дан ортиқ ранг бўлади.

Пиза минораси бир тарафга қийшайган шаклда қурилган. Италянларнинг бу машҳур минораси аслида тикка қилиб қурилган. Лекин қурилган 1173 йилдан бери асосидаги юмшоқ ер туфайли жануб тарафга оға бошлаган.

Капалакларнинг умри бир кун. Баъзи вояга етган капалакларнинг умри 1-2 ойгача бориши мумкин. Бир нечта мавсум яшайдиганлари қишда уйқуга кетади ёки иссиқ мамлакатларга кўчиши мумкин.

Вегетерианлар асло жонивор маҳсулотларини емайди. Вегетерианлик таркибида кўплаб гуруҳларни ўз ичига олган яшаш тарзидир. Балиқ ва паррандалар, тухум ва сут маҳсулотларини истеъмол қиладиган гуруҳлар ҳам бор.

iPhoneларнинг батарея заряди бекитилган дастурлар билан кўпроққа етади. Батарея заряди билан боғлиқ ўртага чиққан кўплаб ривоятлар орасидан бу иш ҳақиқатга мос келмайди. Зарядлаш билан боғлиқ бир муаммонгиз бўлмаган тақдирда тезда дастурларни бекитишингизга ҳожат йўқ.

Кўп ширинлик еган қанд касали бўлади. Кўп ширинлик истеъмол қилиш билан диабет орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.

Овқат билан сув ичилмайди. Кўпчилигимиз овқат вақтида сув ичиш вазннинг ортишига олиб келади деб ўйлаймиз. Қанчалик чанқасак ҳам сув ичишни овқатдан 1-2 соат кейинга қолдирамиз ёки овқатдан олдин ичамиз. Овқат билан сув ичиш вазнни орттирмайди, аксинча иштаҳани пасайтиришга ёрдамчи бўлади. Фақат ҳазм қилишда муаммолари бўлган кишилар овқат вақтида сув ичмаслиги керак.

Тимсоҳ қувлаган вақтда зигзагсимон йўналишда қочиш керак. Тимсоҳлар қуруқликда жуда камдан-кам овлашади. Ўртача тимсоҳнинг қуруқликдаги максимум тезлиги 15 км атрофида.

Инсонлар мияларининг фақатгина 10%идан фойдаланадилар. Мияни ўрганишдаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, миямизнинг бутун асаб толалари турли фаолиятлар давомида фойдаланилади.

Автомобилнинг бензин бакига теккан ўқ автомобилни портлатиб юбориши мумкин. Бу фақат фильмларда бўлиши мумкин. Аслида ўқ ё бак деворида қолиб кетади, ё портлашсиз тешиб ўтиб кетади.

Буқалар қизил рангни кўрганда ғазабланади. Буқаларни аччиқлантирадиган нарса аслида матадорларнинг ҳаракатларидир.

Чақмоқ айни жойга икки марта тушмайди. Чақмоқ айни жойларга кўп бор қайта тушади. Бу жойлар асосан баланд бинолар ёки дарахтлардир.

Ойна қаттиқ моддадир. Шиша аслида шаклсиз моддадир. Демак, жуда секинлик билан оқади. Шу сабабли эски дераза ойналарининг пастки тарафи қалинроқ бўлади.

Смартфонни кечаси зарядда қолдириш батареясига зарар беради. Смартфонлар батареялари зарядга тўлгач, электр оқимини кесади. Яъни 100% заряд олгач, телефонни заряддан олмасангиз ҳам ҳеч нарса қилмайди. На телефон портлайди, на батареянинг умри қисқаради.

Дунёдаги бутун инсонлар бир вақтда сакраса, зилзила бўлади. Зилзила учун бундан кўпроқ энергия ҳосил бўлиши керак.

Телевизорни яқиндан томоша қилиш кўриш қобилиятини бузади. Рангли телевизорлар сотувга илк чиққан йилларда чиққан ва асоси бўлмаган иддаодир.

Ўзимизни ёмон ҳис қилганимизда C витаминини қабул қилсак, хаста бўлмаймиз. Кўплаган тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, вирус организмингизга кирган бўлса, C витаминини олсангиз ҳам шамоллашингиз мумкин.

Ҳозирда “Yahoo” сайтидан фойдаланадиганлар қолмади. “Yahoo” бугун ҳам дунёнинг энг кўп фойдаланиладиган интернет саҳифаларидан бири. Албатта, “Google”чалик эмас.

Бензин қуйиш шохобчаларида мобил телефондан фойдаланиш хавфли. Бугунги кунгача бирортаям бензин қуйиш шохобчасида мобил телефон туфайли портлаш ёки ёнғин чиқиш ҳодисаси бўлмаган.

“Суши” японча “хом балиқ” деганидир. Аслида суши япон тилида “нордон гуруч” деган маънони билдиради.

Туяқушлар бир нарсадан қўрққанида бошларини қумга тиқиб олишади. Аслида улар тухумларини тупроққа кўмиш учун ер ковлайди. Тухумларидан тез-тез хабар олганлиги учун бошлари кўпинча пастда бўлади.

Атмосферага кирган метеорит дарров оловли коптокка айланади. Ерга тушган баъзи метеоритларнинг устида эримаган муз қатлами бўлган.

Шамоллаш кучайганида антибиотик олиш керак. Шамоллашнинг сабаби вируслардир ва антибиотик вирусларга ҳеч қандай зарар етказа олмайди.

Уй пашшаларининг умри 24 соатдир. Аслида уларнинг умри 1 ойгача бўлади.

Қуёш системида 9 та сайёра бор. Қуёш системасида 8 та сайёра бор. Плутон сайёра бўлиш хоссаларига эга бўлмагани учун 2006 йилдан бери сайёра ҳисобланмайди.

Қуёнлар сабзини хуш кўришади. Бу фақат мултфильмларда бўлиши мумкин. Қуёнлар аслида яшилликларни ёқтиришади.

Цезар салатининг номи машҳур рим қўмондони Юлий Цезардан келиб чиққан. Цезар салатини Цезар Кардини исмли италян бўлган америкалик ошпаз 1924 йили ўйлаб топган.

Олтин балиқларнинг хотираси 3 сониядир. Олимлар олтин балиқларнинг хотираси бир ой эканлигини тахмин қилишмоқда.

Кемалар чўкаётган вақтида юборадиган S.O.S: "Save Our Ship"нинг бош ҳарфларидир. Яъни “Кемамизни қутқаринг”. Бу ҳарфларнинг расшифровкаси йўқ. Морзе алифбосидаги уч чизиқ, уч нуқта ва уч чизиқнинг ифодасидир. 


Бошқа мақолалар