Бир бор экан, бир йўқ!


  • 23 Ноябрь, 2012
  • 1537

Австралия фан одамлари дунё хариталарида, денгизчиларнинг атласларида ва Google Earth'да кўринадиган Санди оролининг ҳақиқатда йўқ эканлигини маълум қилдилар. BBCнинг хабарига кўра, Сидней университетининг илмий тадқиқотчилари хариталарда кўрсатилган Австралия ва Франция бошқарувида бўлган Янги  Каледония орасидаги оролга борганларида оролнинг ўрнига Маржон денгизининг мовий сувлари билан қаршилашдилар.

Бу жойга келган тадқиқотчилардан Мариа Сетон берган интервьюсида “Кемадаги сайр хариталари бу жойда 1400 метр чуқурликдаги сув бор эканлигини кўрсатмоқда эди. Орол Google Earthда ва бошқа хариталарда ҳам кўринарди. Шу сабабли биз ҳам бориб кўрмоқчи бўлдик. Лекин у ерда ҳеч қандай орол-морол йўқ экан. Бу жуда тентакона ҳолат” дея баҳолади.

Сетон аслида бўлмаган бир оролнинг қандай қилиб хариталарга тушганини билмаслигини, бу ишнинг тагига етишларини маълум қилди.

Ўлканинг денгиз хариталарини тузадиган Австралия гидрография хизмати Санди оролининг Google Earthда ва баъзи хариталарда ўрин олишининг инсон хатоси туфайли бўлиши мумкинлигини билдирди.

Google Earthнинг матбуот хизмати эса хариталарни тайёрлаётганда турли ишончли манбаларга мурожаат этганликларини таъкидлаб “Дунё тўхтамай ўзгараётган бир ер ва бу ўзгаришларни доим назорат қилиш охири йўқ ишдир” деди.

Санди ороли 10 йил аввал хариталарга киритилганди.


Бошқа мақолалар