Ёмғир ҳақида фактлар


  • 3 Июль, 2012
  • 2220

1. Португалияда ишга чиқмаслик учун ёмғир узрли сабабдир.

2. Пара шаҳрида одамлар ёмғирга қараб соатларини тўғрилашади, чунки у ерда ёмғир ҳар куни бир вақтда ёғади.

3. Дартс ўйини ёмғир сабабли пайдо бўлди. Бир пайтлар камончилар мусобақа давомида ёмғирда қолиб кетишди. Камончилар пиво хонага бориб, кичик найзаларни деворда осиқ турган нишонга қараб отишни бошлашди.

4. Ҳақиқатдан ҳам ёмғирнинг ҳиди йўқ. Ёмғирнинг хушбўй ҳиди деб биладиган ҳидни аслида актино- ва цианобактериялар ишлаб чиқаради. Ёмғирга ҳид берадиган модда геосмин деб аталади.

5. Уганда ахолисини момақалдироқ билан қўрқитиб бўлмайди. Чунки уларда момоқалдироқли ёмғир йилига 250 марта ёғади.

6. Радио бўйича об-ҳаво башоратини берилишига ёмғир сабабчи бўлган. Америкалик радиостанция раҳбари ёмғирда қолиб кетганидан сўнг, ёмғир ҳақида суткасига бир неча бор маълумот берадиган об-ҳаво рубрикасини жорий қилган.

7. Қурғоқ Бостсванада инсонлар бир бирлари билан пула деб саломлашишади, унинг маъноси "ёмғир” ни англатади, ундан ташқари ушбу давлатнинг пул бирлиги ҳам "ёмғир” деб аталади.

8. Кубада ёмғир фақат сиеста (тушликдан кейинги вақт) пайтида ёғади, Таиландда эса фақатгина тунда.

9. XVII асрда Буюк Британияда шундай қонун қабул қилинганки, нотўғри ёмғирни башорат қилган синоптик қатл қилинар эди.

10. Одамзод ёмғирнинг тагида қуппа-қуруқ қолиши мумкин, агарда у чўлда бўлса. Аслида чўлда ёмғир ёғади, лекин ёмғир ҳақида била олмайсиз, чунки иссиқ хаво туфайли ёмғир томчилари буғланиб ергача етиб келмайди.

11. Барча гидрометцетр иборалари аниқ маънога эга. Мисол учун, "қисқа муддатлик ёмғир”дейилганда, ёмғир 3 соатдан кўп ёғмайди дегани. "Ёмғир ёғиши кутилмоқда” ибораси, ёмғирнинг ярим суткадан кам ёғмаслигини англатади. "Кўп миқдорсиз ёғингарчиликлар” дегани, ёмғир умуман ёғмайди дегани эмас, бу дегани ҳар бир квадрат метрга 0,3литрдан кўп бўлмаган миқдорда ёмғир ёғади дегани.

12. Черапунджи (Ҳиндистон) дунёдаги энг ёмғирлик шаҳардир. Йилига 26 460 мм ёмғир ёғади.

13. Оддий ёмғирнинг кислоталиги — рН 5,6. Агар кислоталик даражаси пасайиб кетса, кислотали ёмғир дейилади. рН 5,5 ёмғир даражасида бактериялар ўлади, 4,5 даражада эса ҳашоратлар, қумурсқалар ва балиқлар ўлади.

14. Огайо штатининг Уайнсберг шаҳрида юз йиллар мобайнида ҳар йили 29 июль куни ёмғир ёғади.

15. Бугунги кунда сунъий ёмғир ташкил қилса бўлади. Самолётдан қуруқ яхнинг бўлакларини булутларга ташласа ёмғирга айланади. Булутларда углекислота сув билан аралашиб қор шаклида тушади, тушгунигача қор парчалари иссиб ёмғирга айланади. Шундай қилиб қурғоқчиликка қарши қурашса ёки булутларни тарқатса бўлади.

16. Йилиги ерга 519 000 км³ ёмғир ёғади. (Ҳар км³ бу миллиард тонна сув дегани).

17. Тахминан юз миллиондан битта одамда ёмғирга аллергияси бўлади. Ҳар қанақа сувнинг баданга тегишиқизаришга, шишишга олиб келади.Агарда ёмғир тагида қолса бундай инсонлар вафот этишлари ҳам ҳеч гап эмас.

18. Сан-Францискодаги метеостанция ёғингарчиликни эхтимоли катталигига қараб эълон қилинади. Мисол учун 4/6. Оддийгина 10 нафар махаллий метеорологлар ёмғир ёғадими йўқми деб овоз бериши натижаси орқали "қиёсий” холда ҳаммага эълон қилинади.

19. Энг оғир дўл Гопалгандж шаҳрида 14.04.1986 йили ёғган. Битта дўлнинг оғирлиги 1кг ортиқ бўлиб, бундай "ёмғирча” дастидан 92 та инсон вафот этган.

20. Дунёнинг энг ёғингарчилик нуқталарида, қишда сув етишмовчиликлари бўлар экан. Ёмғир фаслларидан кейин шундай қурғоқчилик келар эканки, хатто аҳолилар сувни бошқа шаҳарлардан сотиб олишаркан.


Бошқа мақолалар