- 2012-03-15
“Deux Ex”даги йўқолиб қолган эгиз бинолар: “Deux Ex” видео ўйини ишлаб чиқишда дастурчилардан бири Нью-Йорк манзарасига эгиз биноларни қўйишни унутади. Сўнгра ўйинда теракт натижасида қулаб тушганлиги ва шу сабабли қўйилмаганлиги эълон қилиниб, хато тузатилади. Бу воқеалар ўша терактдан 11 йил аввал 2000 йили юз беради.
2002 йили Финландияда велосипед билан йўлдан ўтаётган киши юк машинаси уриб юбориши оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Орадан икки соат ўтиб яна велосипед билан айни йўлдан ўтаётган ўлган одамнинг эгизак укаси ҳам юк машинаси остида қолади. Икки эгизак 1,5 км узоқликда ва 2 соат оралиғида бирдай ҳолатда кўз юмади.
Нишонига жуда кеч етган ўқ: Генри Зегланд севган қизини ташлаб кетгандан кейин қиз ўз жонига қасд қилади. Шунда қизнинг акаси қасос учун Генрини отиб ўлдирмоқчи бўлади. Генрига ўқ узганидан кейин мақсадимга етдим деб ўйлаб, ўзини ўлдиради. Генри эса тирик қолади. Ўқ унинг юзини ялаб ўтиб, ортидаги дарахтга қадалади. Анча йиллардан кейин Генри бу дарахтни кесишга уринади, лекин эплай олмай, динамитдан фойдаланмоқчи бўлади. Дарахтда 20 йил олдин қолиб кетган ўқ, Генрининг бошига тегади ва у тил тортмай ўлади.
Эгизаклар Джон ва Артур Монфор Англияда бир-биридан тахминан 120 км масофада яшарди. 1975 йил 22 майда иккаласи ҳам кўкракдаги оғриқ сабабли турли касалхоналарга келтирилади. Бир-биридан бехабар, иккиси ҳам қисқа вақт ичида ҳаётдан кўз юмади.
Эдгар Аллан Понинг китоби ҳақиқатга айланди. Понинг романи “нантакетлик Артур Гордон Пимнинг саргузашти”да кема ҳалокатидан қутулган 4 йўловчининг бир неча кунлаб денгизда сол устида қолиши ва Ричард Паркер исмли кичик матросни ейишга қарор қилишганини баён қилади. Орадан кўп ўтмай 1884 йили Мигнонетте номли кема чўкади ва ҳалокатда 4 киши тирик қолади. Сўнгра очликдан номи романдагидек Ричард Паркер бўлган кичик матросни ейишга қарор қилишади.
“Mysteries of the Unexplained” (Ошкор қилинмаган сирлар) китобига кўра:
1920 йилларда уч инглиз Перуга кетаётган поездда танишади. Бирининг фамилияси Бингем, иккинчисининг Пауэлл ва учинсининг фамилияси эса Бингем-Пауэлл бўлади.
Америкалик ёзувчи Анна Парриш, Джек Фрост ва бошқа ҳикоялар китобини кўриб қолганида Париждаги бир китоб дўконининг олдидан ўтаётганди. Шунда ёнидаги эрига болалигида бу китобни жуда яхши кўрганлигини айтади. Парришнинг эри китобни кўздан кечириш учун қўлига олади ва ичида ушбу ёзувга кўзи тушади: “Анна Парриш, 209 N Weber Street, Коларадо”.
Италия қироли Умберто I кичик ресторанга боради. Гап орасида ўзи ва ресторан хўжайинининг айни кун, айни қишлоқда туғилганлиги ва иккаласининг ҳам аёлининг исми Маргарита эканлиги маълум бўлади. Қиролга 1900 йил 29 июлда ресторан соҳибининг кўчада отиб кетилгани хабар берилади. Эртасига эса қирол Умберто суиқасдга учрайди.
Римнинг қурувчисининг исми Ромилус эди. Илк императорининг исми Августус, сўнгги императорнинг исми эса Ромилус Августус бўлган.
Атайлабдан қилинмаган бўлса ҳам II жаҳон урушида ўлган илк Британия аскари билан сўнгги Британия аскарининг қабрлари бир-биридан бир неча метр узоқликда холос.
80 миллионга яқин кишининг ўлимидан жавобгар бўлган Сталин, Гитлер ва Франц Иосиф айни даврда Венада яшаган.
49 ёшли Жанубий Африкалик астроном Дани ду Тоит дарсида ўлимнинг ҳар он келиши мумкинлиги ҳақида гапираётганди. Дарс тугагач, чўнтагидан сақич чиқариб, оғзига ташлади. Бир неча дақиқада сақич томоғига тиқилиб, ҳаётдан кўз юмди.
Наполеон ва Гитлер 129 йил фарқ билан туғилган. 129 йил фарқ билан давлат раҳбарлигига келган. 129 йил фарқ билан Россияга уруш эълон қилиб, яна 129 йил фарқ билан мағлубиятга учраган.
1895 йили Огайо штатида иккитагина автомобиль бор эди. Токи бир-бири билан тўқнашгунча...
Марк Твен 1835 йили Галлея кометаси кўринган санада туғилди. 1909 йили келаси йил Галлея кометасини кўрмоқчи эканлигини айтганди, лекин 1910 йили айнан Галлея кометаси кўринган куни ўлди.
“Reader's Digest”га кўра, эгизак биродарлар Огайода дунёга келган ва туғилганидан кейин ажратилган. Бир-бирини умуман танимайдиган бу икки эгизакка Джеймс исми берилади. Иккаласи ҳам полиция ходими бўлиб, Линда исмли аёлларга уйланади. Икки эгизакнинг ҳам биттадан ўғли бўлиб, бирининг исми Джеймс Алан, иккинчисининг исми эса Джеймс Аллан қўйилганди. Кейинчалик иккаласи ҳам ажрашиб, Бетти исмли аёлларга уйланадилар. Айни вақтда икки эзизакнинг ҳам Той номли итлари бўлган.
1930-чи йилларда кўчада кетаётган Джозеф Фиглокнинг ўнг елкасига ёнидаги бинонинг очиқ деразасидан бир гўдак қулаб тушади. Бундан иккаласи ҳам жароҳат олмай соғ қолишади. Бир йил ўтиб, худди шу жойда яна ўша гўдак яна Джозефнинг устига тушиб кетади.
1975 йили Бермудда йўлда кетаётган такси скутердаги кишини уриб юборади. Орадан бир йил ўтиб, ўлган кишининг укаси скутерда яна ўша йўловчиларни олиб кетаётган, айни такси ҳайдовчиси томонидан босиб кетилади.
Вайолет Джессоп номли аёл “Олимпик” кемасига чиққанида кема “Хоук” номли бошқа бир кема билан тўқнашади. Ўша аёл “Титаник” айсбергга урилганида “Титаник”да, “Британик” кемаси минага дуч келганида “Британик”да йўловчи эди.
Биринчи жаҳон урушида инглизлар йўловчи кемаси бўлган “Кармания”ни ҳарбий кемага айлантириб, уни немис йўловчи кемаси “Кар Трафалгар” шаклига киритиб, кўздан яширишади. 1914 йил 14 сентябрда Бразилия соҳилларида бир немис кемаси чўкиб кетади. Чўкиб кетган кема эса немислар томонидан “Кармания” кўринишига келтирилган ҳақиқий “Трафалгар” кемаси эди.
Биринчи жаҳон урушида суиқасдга учраган Франц Фердинад автомобилининг рақами “AIII118” эди. Биринчи жаҳон уруши “11.11.18” санасида тузилган сулҳ билан якунланди.
Совет археологлари Амир Темурнинг қабрини очганларида “Менинг қабримни ким очаса, мендан ҳам қўрқинчли душман ҳужумига учрайди” деган ёзувни кўришади. Бу 1941 йил 20 июнда юз берганди. 22 июнда эса Германия Совет иттифоқига бостириб кирди.
Гувер платинасида иш жараёнида ҳалок бўлган илк киши 1922 йил 20 декабрда ҳаётдан кўз юмган ЖГ Тёрнидир. Сўнгги киши эса 1935 йили 20 декабрда ўлган ЖГ Тёрнининг ўғлидир.
Алан Вауганнинг “Incredible Coincidense” китобига кўра, Джордж Д.Брайсон исмли киши 1950 йили Кентуккидаги Браун меҳмонхонасида қолади. У ерда тунаб қолишининг сабаби эса ундан аввал айни ерда қолган Джордж Д.Брайсон исмли киши эди.
Ораларида 200 йил бўлган машҳур санъаткорлар Джими Хендрикс ва Георг Гендел ўз вақтида Лондонда 23-25 Brook Street кўчасида яшаганлар.