- 2018-01-13
Тозаликни Усмонлилар империясидан ўрганган Европанинг ҳолига яна маймунлар йиғламоқда!
Францияда инсонлардаги тозалик (санитария-гигиена) борасидаги ўтказилган сўровнома натижалари ўзларини энг маданиятли халқ деб ҳисоблайдиган французларни гангитиб қўйди. Маданият маркази деб жар солинадиган ўлкада ҳар 29 кишидан бир нафари ҳафтада ҳатто бир марта ҳаммомга тушмайди, чўмилмайди. 100 нафардан 13 киши эса ҳожатхонага кирганидан кейин ҳатто қўлларини ювишни ўзларига эп кўрмайди.
BVA аҳоли фикрини ўрганиш институти тарафидан қилинган шарҳда қўл ювиш французлар учун одат эмаслиги айтиб ўтилди. Ҳар 5 нафардан бири овқатланишдан олдин қўлларини ювмаслигини таъкидлаб, 61% аҳоли эса камдан-кам ҳаммом ва душ қабул қилишини билдирди.
Сўровномада французлар фақат овқат пиширишдан аввал гигиенага амал қилишлари маълум бўлди. 86,6% киши таом пиширишдан аввал албатта қўлларини ювиши аниқланди.