- 2023-04-28
Озарбайжон ва Россия 2024 йилда Ақтау шаҳри яқинида қулаган AZAL самолёти бўйича
товон пули тўлаш масаласида тўлиқ келишувга эришдилар. Россия ҳаво мудофаа тизими “янглишиб” ўт очиши натижасида қулаган самолётда ҳаётдан кўз юмганларнинг оилаларига ва авиакомпанияга тўланадиган маблағлар бўйича расмий имзолар қўйилди.
Озарбайжон ва Россия Ташқи ишлар вазирликлари 2024 йил 25 декабрда содир бўлган самолёт ҳалокатидан сўнг олиб борилган музокараларда якуний ечимга келинганини эълон қилди.
Ақтау шаҳрида содир бўлган ва AZAL авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 русумли самолётнинг қулаши билан якунланган ҳодисада, томонлар жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтасида келишиб олдилар.
Қўшма билдиришномада қуйидаги фикрлар келтирилди:
“Томонлар 2024 йил 25 декабрь куни Ақтау шаҳри яқинида, Россия Федерацияси ҳаво ҳудудидаги ҳаво мудофаа тизимининг қасддан қилинмаган ҳаракати натижасида AZAL авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолётининг қулаши билан боғлиқ ҳолат бўйича, товон пули масаласини ҳам ўз ичига олган ҳолда, натижалар юзасидан муносиб ечимга келдилар”.