Америка даҳшати


  • 27 Сентябрь, 2016
  • 1093

Америкада яна ички низолар авж олди. Юз берган воқеалар сабабли 5 та штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Кўплаб шаҳарларда полиция билан намойишчилар орасида тўқнашувлар бўлди. 90 киши жароҳат олди. Мусулмон мамлакатларда арзимас ҳодисалар вақтида жонли эфир олиб боришни одатга айлантирган Америка матбуоти бунга яна кўз юмди.

Бир неча кун аввал террористлар тарафидан АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги нефть қувурининг кули кўкка совурилганди. Ваҳимага тушган америкаликлар Шимолий Каролина, Жанубий Каролина, Алабама, Джорджия ва Теннеси штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилишди. 5 та штатда юз берган ваҳима яна бир қора танли аҳоли ўлдирилиши билан янгидан авж олди.

АҚШнинг Шимолий Каролина штатининг Шарлотт шаҳрида 43 ёшли Кит Леймонт Скотт қўлида фақат китоб бўлишига қарамай полиция ходими тарафидан отиб ўлдирилди. Бунинг ортидан юзлаб “Қора танлиларнинг ҳаёти қадрли” (Black Lives Matter) аъзоси Шарлотт кўчаларида адолат ва эркинлик мавзусидаги шиорлар билан норозилик намойишига чиқди. Намойишларнинг ортиши сабабли шаҳарда ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шарлотт шаҳрига миллий гвардия аскарлари киритилди. Икки кун давом этган намойишларда полиция билан намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Тўқнашув вақтида полиция ўқидан бир киши оғир жароҳат олгани эълон қилинди. 90 киши жароҳат олди, 67 киши ҳибсга олинган тўқнашувларга чсек қўйиш учун шаҳар ҳокимияти вакиллари даврага кирди.

Ўтган ҳафта жума куни ҳам АҚШнинг Талса шаҳрида Теренс Клатчер исмли қора танли киши полиция тарафидан отиб ўлдирилганди. 5 штатдаги фавқулодда ҳолат ва айниқса Шарлоттдаги намойишлар ортидан келиб чиққан тўқнашувлар туфайли 20 минг ҳарбий штатларга юборилган. Америка нашрларининг энг кўзга кўринганлари “CNN”, “FOX”, “New York Times”, “Washington Post” бу намойишларни кўрмаганга олишди. Шимолий Каролинада нефть қувури портлатилишидан кейин Оқ сарой даврага кириб, нашрларга ушбу хабарни ёритмаслик учун амр берганди.

АҚШдаги норозилик намойишлари ортида Киргиз революциясини қўллаб-қувватлаган яҳудий Джордж Сорос турганлиги иддао этилмоқда. Сороснинг ўтган йилги Фергюсондаги намойишлар учун 33 миллион доллар берганлиги Америка нашрларида эълон қилинганди. Сорос бошчилик қиладиган жамоатчилик фонди АҚШнинг фавқулодда ҳолат эълон қилинган штатларидаги бўлимларига миллион долларлик хайриялар қилгани ва ташкилотлари ёшларни намойишга чиқишга чақирганлиги айтилмоқда. 


Бошқа мақолалар