- 2013-06-28
Миллатлараро кризис гуруҳи Мьянмардаги мусулмон қатлиомида буддист роҳибларини айблади. Брюссель таҳлилий марказининг Мьянмар рапортида “Минтақага юзаки қараганларнинг кўпчилиги нотўғри равишда, буддист роҳиблари ва ақидалари ҳақида табиатан зўравонликка қарши деб ўйлаб қаттиқ хатолашишади. Аслида жануби-шарқий Осиёдаги барча зўравонлик ва тартиббузарликларнинг доимий бошчилари буддист роҳиблари ва айбдорлар буддистлардир”- дейилди.
Рапортда буддист роҳибларининг Мьянмардаги мусулмонларга ўтказаётган тазйиқ ва зулмда етакчи роль ўйнаганликлари қайд қилинган.
Мусулмонларга уюштирилган ҳужумлар
Рапортда бу ҳақда буддист роҳибларининг апрель ойида Качин вилоятида масжидларга ва мусулмонларга нисбатан ҳужумларни амалга оширганлиги ҳамда Аракан вилоятида мусулмонларга қаратилган зўравонлик, қуршовга олиш, уйларидан ҳайдаб чиқариш ишларини бевосита ташкиллаштирганликлари айтиб ўтилган.
Миллатлараро кризис гуруҳининг Мьянмар рапортида баъзи роҳибларнинг зўравонликка қарши эканликлари айтилган бўлса ҳам, уларнинг жуда камчиликни ташкил қилишлари ҳақида маълумот берилди.
Мьянмардаги Аракан вилоятининг асосан Рохингия мусулмонларига қаратилган ва деярли барча мусулмонларга қарши уюштирилган зўравонликларда юзлаган мусулмонларнинг қатл этилганлиги, минглаган уйларнинг ёқиб юборилганлиги ҳамда кўпчилиги Рохингия мусулмонлари бўлган ўн минглаган кишиларнинг ерларидан ажралганликлари атаб ўтилган ҳисоботда тарафсиз бўлиши керак бўлган полиция сафида кўпроқ буддист роҳиблар ишла1ётганлиги туфайли мусулмонларга қарши совуқ муносабатда бўлганлиги ва зулмда тартиббузарлар билан ҳамкорлик қилишда айбланаётганлиги таъкидланди.
Ҳайриятки полицияга қараганда ҳарбийларнинг тинчликни таъминлашда анча муваффақиятли ҳаракат қилгани ва баъзи шаҳарларда мусулмонларни ҳужумлардан ҳимоя қилган ҳолларини ҳам қайд қилган ҳисоботда буддист тўдаларининг айнан шу сабабдан баъзан ҳарбийларни ҳам нишонга олгани ифода этилди.
Ҳисоботда Мьянмарда БМТ маълумотлари бўйича 800 мингдан кўп Рохингия мусулмонининг Мьянмар гражданлигига қабул қилинмагани айтилган. Ҳолбуки 1982 йилги Низомнинг айрим бандлари бўйича, уларнинг кўпчилиги ватандошликка (фуқароликка) қабул қилиниши кераклиги урғуланди.