- 2021-10-14
Қатар бош вазири шайх Муҳаммад бин Абдурраҳмон ал Таний АҚШнинг разведка ташкилоти (CIA) директори Уильям Бёрнс ва Исроил разведка хизмати Моссад раиси Давид Барнеа билан учрашди. Дохада ўтказилган муҳим учрашувда Ғазода ўт очишни тўхтатиш соатлари ва асирлар масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув борасида бир манба тарафидан берилган маълумотда Ғазодаги отишмалар 3 кунга тўхтатилиши, ёқилғи ва бошқа ёрдамларнинг Ғазога киритилиши эвазига Хамас 10 билан 20 нафар асирни озод этиши ҳамда қўлда тутиб турилган барча асирларнинг рўйхатини бериши муҳокама этилганлиги айтилди.
Бошқа тарафдан Оқ уйдан келган сўнгги баёнотда Исроил армияси Ғазонинг шимолидаги ҳужумларида ҳар куни 4 соат ўт очишни тўхтатиши маълум қилинди. Исроил фаластинлик тинч аҳолининг Ғазонинг жанубига ўтишлари ва инсоний ёрдам олиши учун ҳар куни 4 соат ўт очишни тўхтатади ва буни аввалдан маълум қилади.